Яратилиш санаси 20.12.2022

“Замахшарий авлодлари”

📍"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида “Декабрь ойи – Араб тили фани” ойлиги деб эълон қилинган.

🔹Шу муносабат билан  “Замахшарий авлодлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
🔹 Тадбирда 2-курс, 48, 49 ва 50 гуруҳ талабалари "Абул Асвад Ад-Дувалий", "Сибавайҳ" ва "Замахшарий" номлари остида қатнашдилар.
🔹  Тадбирни Қуръон тиловати ва билим юрти билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Р. Насритдинов дуои хайрлар қилиб, араб тили тарихи ва келажаги ҳақидаги маълумотлари ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалари билан бошланди.

Билим юрти матбуот хизмати