Диний бағрикенглик
Исломда мусулмонларга қарши уруш қилмаган ғайридинлар билан тинч-тотув яшаш, уларга яхшилик қилиш ҳамда адолатли бўлиш йўлга қўйилган.
Аллоҳ таоло «Мумтаҳана» сурасида:
«Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир», деган (8-оят).
Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан, агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Ҳа, эй мусулмонлар.
«Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас».
Ушбу ҳукм Ислом динининг "нақадар инсонпарвар ва кенгбағир дин эканининг ёрқин далилидир. Бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни ман қилмайди.
«Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир.»
Бундай улуғвор ҳукмни ўзга тузум ва динлар жорий эта олмаганлар. Исломда бошқалар билан алоқа қилишда васатийлик —мўътадиллик, яхшилик, адолат ва тўғрилик амалда жорий бўлган ва бу дўсту душман барча тан олган ҳақиқатдир.
Ҳабибуллаев Каримуллоҳ
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси