Билим юртида ифторлик ва хатмона
Жорий йил 17-апрел куни билим юртининг 2022-2023 ўқув йилида “Умуминсоний ва миллий қадриятларни, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиш бўйича турли соҳа вакилларини талабалар билан учрашувларни ташкил этиш режаси”га мувофиқ ҳамда. Муборак Рамазон ойнинг фазилати ва бу ойда ваъда қилинган мўъминларга бериладиган мукофотлар тўғрисида давра суҳбати бўлтб ўтди.
Давра суҳбатида ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар. Шу кун билим юртида “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди томонидан билим юрти устоз ва талабаларга ифторлик дастурхонлари солиниб, ифторлик якунида дуои-хайрлар қилинди.
Давра суҳбатига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакили устоз Абдулҳай домла Турсунов ва “ВАҚФ” хайрия жаоат фонди Наманган вилояти рахбари устоз Шукуруллоҳ домла ташриф буюрди.
Давра суҳбатини билим юрти мудири А.Бобамирзаев очиб, Рамазон ойи тўғрисида қисқача маълумот бериб сўзни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакили устоз Абдулҳай домла Турсуновга берди.
Устоз Абдулҳай домла Турсунов ўз сўзида Муборак Рамазон ойи тўғрисида нозил бўлган оятлар ва ворид бўлган хадис шарифлардан мисоллар келтирди. Тадбир якунида Рамазон ойини йигирма еттинчи куни Лайлатул қадр кечаси тўғрисида ҳам сўз юритиб шу улуғ кунларда талабаларга илм олишда сабр ва матонатли бўлиш тўғрисида ҳаёти мисоллар билан маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз Абдулҳай домла Турсуновдан жавоблар олдилар.
Тадбирдан сўнг билим юрти масжидида хатм Қуръон қилиниб дуолар қилинди.
Билим юрти матбуот хизмати