Яратилиш санаси 23.11.2022

Сохта салафийликни ақидавий залолати

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қиладилар

(لا تجتمع أمتي على ضلالة (رواه الامام ابن ماجه والامام الطبراني

яъни “Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас”, – дея марҳамат қилганлар (Имом ибн Можа ва Имом Табароний ривоятлари). Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

ما رآه المسلمون حسنا فهو عند الله حسن

(رواه الامام أحمد)

яъни: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Сохта салафийлар дунёнинг каерига бормасин, мусулмонлар орасида тушунмовчиликлар, ихтилофлар ва ташвишлар авж олади. Бугунги кунда уларнинг ахли сунна вал-жамоадан оғишганлиги, улар на сахобалар ва на тобеъинлар йулидан юрмаётганлари ўз исботини топиб улгурган. Кўплаб уламолар томонидан уларнинг бузғунчи ғояларига нисбатан илмий раддиялар эълон қилинган.

Жумладан ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) сохта салафийлар ҳақида фикр билдириб, шундай дейди: “Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини энг ихлосли ва энг тақводор, деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир” (“Тақлиду-л-аимма” 16-17)

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар