Яратилиш санаси 26.01.2023

АҚОИД ФАНИНИНГ МАҚСАДЛАРИ

  • Бу илмнинг мақсади – динга бўлган ишончини, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир.
     
  • Кишининг ақийдада тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир.
     
  • Тўғри йўлни изловчиларга очиқ – ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл қўрсатиш, аксинча, бўйин товловчиларга эса, далил ва ҳужжатларни исбот қилиш.
     
  • Дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилиш.
     
  • Бу илмнинг асосий мақсади эса, барча шаръий илмлар каби, икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.

Маҳмудов Калимуллоҳ

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси