ТАВБА ҲАҚИДАГИ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР
Гуноҳ бошида ўргимчак тўри каби нозик, ниҳоясида параход ва кемалар келиб тўхтайдиган жой каби мустаҳкам бўлади.
***
Кимки қилган гуноҳига тавба қилса у валийдир. Қилган гуноҳига эътибор бермаса у инсондир. Қилган гуноҳларига ҳурсанд бўлса, у шайтондир.
***
Агар маъсиятларни яшириш учун эшикларни ёпадиган бўлсанг, сидқ эшик ташқарисида қолибди. (Яъни сенда сидқ, ростгўйлик йўқ)
***
Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган раҳматининг икки жиҳати бор: биринчиси – маъсиятдан олдин гуноҳ қилишдан сақлаши; иккинчиси – гуноҳ қилганидан кейин тавбага тавфиқ бериши.
***
Аллоҳ таолонинг наздида сени маҳзун қиладиган гуноҳ, сени ҳурсанд қиладиган ҳасанотдан кўра яхшироқдир.
***
Бир ёмон кўрилган ишни тарк қилиб, бирор азизликка эга бўлмай қолмайдиган киши ҳаргиз топилмас.
***
Иброҳим ат-Таймий айтадилар: “Ихлос – инсон худди ёмонликларини яширганидек яхшиликларини ҳам яширмоқлигидир”.
***
Бир гуноҳни бир ёки икки бор қилгандан сўнг тарк этиш нияти билан шу гуноҳга қўл уриш жуда катта хатоликдир. Худди мевали дарахтлар ҳосилини оғир олмаганидек, инсон ҳам гуноҳларини оғир олмайди.
***
Нафсда барча гуноҳлар худди гугурт ичида оловлар яширингани каби яшириниб ётади. Гуноҳлар олови бир ишқаланишни ўзи билан аланга олади.
***
Воиз одамларга шукр келтиришлари учун Аллоҳ таолонинг неъматлари эслатиши, тавба қилишлари учун гуноҳларини эслатиши, четланишлари учун нафс ва шайтон уларга душман эканлигини эслатиши лозим.
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг “Тасаввуф ва сулук” китобларидан
Саминов Азамжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мударриси