Савдонинг таърифи ва унинг шаръий хукми (1 - қисм)
Ислом хукукида савдо шаръий ахд (келишув) булиб, Китоб ва Суннат хамда аклий далиллар билан собит булган. Аллох таоло Куръони каримда:
احل الله البيع
"Аллох савдони халол килди", дейди. (Бакара сураси, 275-оят).
Пайгамбаримизга (с.а.в.) рисолат келганида хам инсонлар савдо-сотик билан шугулланишар эди. Расулуллох (с.а.в.) уларни кайтармадилар, балки, узлари бевосита ва билвосита савдо-сотик билан шугулландилар. Савдо-сотикнинг шаръий эканлигига, уламолар ижмоъ килишган.
Аклий далилларга келсак, биласизки, инсон табиатан мол-дунёга хирсли килиб яратилган. Шунингдек, тарихдан маълумки, одамлар узаро мол-мулкларини бирор нарса эвазига алмаштириш билан муомала килишган. Бу эса, азалдан инсонларда савдо-сотикка эхтиёж мавжуд эканлигидан дарак беради.
Кийматли молни сотувчи ва олувчининг узаро розилиги билан алмаштиришлиги “савдо” деб аталади. Савдо - чучка, харом улган хайвоннинг гушти, кон ва шу каби шариатимизда харом килинган нарса булмаслиги балки, Аллох таоло халол килган ва бирор бир кийматга эга, мол булишга лаёкатли нарсани аклли, хур ва балогат ёшига етган кишиларнинг узаро розилиги билан олди-берди килишлигидир.
Шунингдек, юкорида зикр килингандек, маълум бир кийматга эга булган мол узаро розиликсиз олди-берди килинса, шаръий савдо хисобланмайди. Чунки, бу савдонинг таърифига хилофдир. Сотувчи таклиф килганда, олувчининг кабули ихтиёрий булиб, хохласа олади, хохласа олмайди. Агар у одам олмаса, хеч кимнинг хаккига зарар келтирмайди.
Савдо сузлашувларида утган замонга далолат килувчи сузлар булишлиги шартдир. Чунки, Аллох таоло намозда булганидек, савдо учун махсус лафзларни жорий килмади. Утган замонга далолат килувчи лафзларда айтилган сузнинг тугрилигига далолат кучлирок булади. Шунинг учун савдода бундай сузлардан максадга мувофикдир.
Савдонинг рукни: Яъни, унинг мухим талаби, сотувчи томонидан таклиф, олувчи томонидан истакдир. Чунки, таклиф ва истак хар иккисини уша савдога рози эканлигига далолат килади. Шунингдек, таклиф ва истак маъносидаги бошка сузлар хам булиши мумкин.
Савдонинг шарти: Сотувчи ва харид килувчи сотиш ёки сотиб олиш хукукига эга булган, яъни, аклли, балогат ёшига етган, хур, сотувчи сотаётган махсулотида, олувчи бераётган пулида эгадор шахслар булиши лозим. Чунки, аклсиз булса, балогат ёшига етмаган, фойда-зарарни тушунмайдиган булса, алданиб колиши мумкин. Шунингдек, хур булиши керак. Чунки, куллар узлари кул булиб, нарсаларга молик эмаслар. Савдо уз урнида, яъни, кийматга эга булган ва мол деб эътироф этилган махсулотлар устида булиши керак. Чунки, савдодан максад кийматга эга булган ва фойдали молни узаро томонлар бир-бирига мулк килиб беришдир. Шунинг учун мол деб эътироф этилмаган нарсалар устида савдо килиш хам эътиборсиздир.
Юкорида зикр килинган конун коидаларга риоя этилганда савдо-сотикда шаръий хукм пайдо булади. Унинг хукми сотилган махсулотда олувчи учун эгаликнинг собит булишлиги, сотувчи учун эса, пулда эгаликнинг хосил булишлигидадир. Качонки, юзма-юз туриб савдо килинган булса, иккинчи томоннинг розилигисиз улардан бири мазкур савдони буза олмайди. Бунинг далили куйидагилардир:
Аллох таоло Куръони каримда шундай дейди:
"يا ايها الذين امنوا اوفوا بالعقود"
«Эй муминлар, акдларга вафо килинглар”. (сура ва оят раками).
Оятнинг зохирий маъносидан акдга вафо килиш лозим эканлиги тушунилмокда. Маълумки, савдо хам акднинг бир тури булиб, уни бузиб юбормаслик, айни пайтда акдга вафо килишликдир. Шунингдек, Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундай мархамат киладилар:
" لا ضرر و لاضرار في الاسلام "
"Ислом динида узига хам, узгаларга хам зарар келтиришлик йук". (Имом Ахмад ва Ибн Можжа ривоят килган).
Юкоридаги сотувчи хамда олувчи булган кишилар, узаро сахих савдо килишганларидан сунг, бири иккинчисининг розилигисиз шартномани бузиб юборса, томонлардан бирига зарар келтириши мумкин. Уз биродарига зарар келтириш эса, исломда йук.
Махсулот сотувчи томонидан асосан ишора йули билан танитилади. “Салам”[1] савдосида махсулот сифати ва микдорини зикр килиш оркали танитилади. Молни таништиришда ишора килиш кифоя булиб, низога олиб бормайди. Сотилаётган махсулот пул булса, низога олиб келмаслиги учун уни танитишда сотувчи ишора ёки микдорини хамда сифатини айтиш оркали таърифлаб беради.
[1] Салам савдоси туғрисида кейинрок маълумот бериб утилади.
Ишанов Исмоил
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси