МАЗҲАБ НИМА?
“Мазҳаб” сўзи луғатда “Йўналиш, йўл, эргашиш” маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда мужтаҳидлардан бирининг оят ва ҳадислардан шаръий ҳукмлар чиқариш йўли “мазҳаб” дейилади. Исломий мазҳаблар шаръий далилларни баён этиш ва улардан ҳукм чиқариш мадрасаларидир. Мазҳаблар шаръий ҳукмларни чиқариш ва уларни ўрганиш йўлидир.
Улар ўз асосчиларининг номлари билан – тақво, салоҳият, ижтиҳод ва илмларини барча мусулмонлар эътироф этган мужтаҳидларнинг, жумладан Авзоъий, Суфён Саврий кабиларнинг мазҳаблари улар оламдан ўтишлари билан йўқ бўлиб кетган. Ҳозирги кунда Ислом оламида тўрт улуғ мужтаҳиднинг – Имом Аъзам (Абу Ҳанифа), Имом Шофеъий, Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳамбал мазҳаблари амалдадир. Диёримиз мусулмонлари Имом Аъзам (Ҳанафий) мазҳабидадирлар. “Ислом дини” китобидан.
Абдураҳимов Баҳромжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси