Яратилиш санаси 12.09.2023

Васила қилиш...

Бир киши масжидда Ташаддуд (муаййан масалаларга қаттиқ туриб олган, шундан бошқасини қабул қилмайдиган, исломни фақатгина бир неча масаларгагина чеклаб, ўшани қаттиқ ушлаб оладиган инсонлар тоифасидир) оқимига мансуб кишини дарсида қатнашиб қолди. 

У киши Росуллуллоҳ билан тавассул (дуо қилиш асносида Аллоҳ таолодан у зотни наздида мукаррам бандаларнинг ёки ашёларнинг хурматини ўртага восита қилиб қўйган ҳолда дуо қилишдир. Масалан, "Эй роббим! Росулуллоҳ соллолоҳу васалламнинг хурматларидан ушбу дуоимни ижобат қилишингдан умидворман" деб дуо қилиш) жоиз эмас деди. Дарсдагилардан бири нима учун деб сўради. У киши: чунки Аллоҳ таоло мавжудир, нима учун росулуллоҳга юзланасизлар, (у киши тавассул дегани Аллоҳ таолони хузурига росулуллоҳнинг эшиклари орқали кириш эканини билмас эди)

Бир ўқиш ва ёзишни ҳам билмайдиган уммий киши сўради: Эй шайх қиёмат куни маҳшарни дахшатидан ҳалос бўлиш учун кимни ҳузурига борилади?…

"Шайх": Росулуллоҳни олдиларига деди!

Ҳалиги киши:  Нима учун у кишини олдиларига, Аллоҳ таоло мавжудку?

"Шайх" эса жавобсиз сукут қилар...

Абдураҳмонов Муҳаммадхон

 "Ҳидоя"  ӯрта махсус ислом
билим юрти ӯқитувчиси