Яратилиш санаси 24.07.2021

ЭНГ КАТТА КУРАШ

Маълумки, хозирги кунда жамиятдаги энг долзарб муаммолардан бири  диний экстремизм ва терроризмга карши кураш муаммосидир. Хозирги даврда турли гурухлар ўзларининг мафкурасини инсонлар онгига сингдириш учун турли xил йўллардан фойдаланмокда. Мамлакатимизда хам мустақилликнинг дастлабки йилларида хукуматимиз томонидан динимизга берилган кенг имкониятлардан ғаразли мақсадда фойдаланиш учун xориждан турли экстремистик окимлар мамлакатимиз худудига кириб кела бошлади. Улар ўзларини беғараз ёрдамчи сифатида кўрсатиб, ўз гурухларини махаллий миллат вакиллари ҳисобига кенгайтиришга уриндилар, ахоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар. Етарлича тарафдорларга эга бўлгандан кейин эса, мамлакатимизнинг кўпгина худудларида хокимиятни кўлга олиш максадида террорчилик харакатларини амалга оширдилар. Улар ўзларига тарафдорларни йиғиш мақсадида исломий таълимотларни ўзларининг манфаатларига мослаштириб, ўзлариниг нотўғри ақидаларини ахоли ўртасида ёйишга уриндилар. Улар хозирда хам шу мақсад йўлида ҳаракат килмокдалар.  Бундай окимларга карши туриш учун, аввало, уларнинг нотўғри эътиқодини очиб берадиган, соф исломой таълимотни билмоғимиз ва уларга маънавий қаршилик кўрсатмоғимиз лозим бўлади. Бу йўлда эса, Президентимиз Ислом Каримов: “Фикрга карши фикр, ғояга карши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда” – деб таъкидладилар.

Бундай кучлар хар қанча уринмасин, нафақат бизнинг диёримиздаги , балки бутун жаҳондаги мусулмонларни ўзларининг ғояларига қарам эта олмайди. “Мукаддас ислом динини ниқоб қилиб манфур ишларни амалга ошираётган аллақандай мутаассиб кучлар, табиийки, ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунёқарашини белгилай олмайди”. 

Юртимизда бундай оқимларга нисбатан олиб борилган чора-тадбирларни ўрганиш, уларга қарши кураш учун зарур бўлган, динимизнинг соф ақидаларини ўзида мужассам этган мафкуравий иммунитетни шакллантириш энг муҳим ишлардандир. Нега деганда, бировга қарши курашиш учун, аввало унинг кимлигини, қаердан келиб чиққанлигини, қандай куч-қудратга эга эканлигини чуқур билиш талаб этилади. 

Бундай ғаразли оқимлар xалқимизнинг бугунги ҳаётида, ўсиб келаётган авлоднинг келажагига маънавий таҳдид солиши шубҳасиздир. Бундай кўринишдаги “Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат xавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий xатарлардан бирига айланиши ва оxир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”.

Бугунги кунимизда бутун дунё одамларининг олдида турган энг катта вазифа, бу манқурт кимсаларнинг қилаётган ишлари аслида нотўғрилигини англаб етиш, уларга қаршилик қила оладиган даражада билимга эга бўлиш, уларнинг сохта найрангларига учмаслик кабилардан иборат.

Шу сабабли атрофимизда юз бераётган жараёнларга теран ва жиддий назар солиш зарур. Ғараз мақсадни ўз вақтида бартараф этилса, хунрезликнинг олди олинади.

Зеро, тинчлик-осойишталик бор жойдагина одамлар ҳаловат топади, хотиржам яшайди, келажакка ишонч бўлади. Тараққиёт ҳам, обод турмуш ҳам осуда ҳаёт асосида бунёд этилади.

Содиқжон Мадмусаев

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим
юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари