Қуръон - уламолар тўймайдиган китобдир!
Ҳорис ал-Аъвар (р.а.) дан ривоят қилинади: "Масжиддан ўтдим карасам одамлар турли гапларга шўнғишмокда шунда Али (р.а.) нинг олдиларига кириб:
"Эй Амирал муьминийн курмайсизми одамлар турли гапларга шўнғибдилар дедим.
"Дархакикат шуни килибдиларми?" дедилар у киши
"Ха" дедим
У киши қуйдагиларни айтдилар:
"Аммо мен Росулуллох (С.А.В.)нинг:
"Огох бўлингизким албатта фитна бўлур" деганларини эшитдим. Шунда: "Ундан чиқиш қандоқ булур Эй Аллохнинг росули?" дедим.
"Аллоҳнинг китоби ила. Унда сиздан олдин бўлган нарсаларни ахбори ва сиздан кейинги нарсаларнинг хабари ва сизнинг орангиздаги нарсаларни ҳукми бор. У фосил килувчидир хазил эмасдир ким бир Жаббордан қўрқиб уни тарк килса, Аллох уни умуртқасини синдирур. Ким ундан бошақадан ҳидоят изласа Аллох уни залолатга кетказур. У Аллохнинг метин арқонидир. У хикматли зикрдир. У сиротул мустақимдир. У унинг ила ҳовойи нафслар тўймайдиган. У унинг ила тиллар тутилмайдиган У уламолар ундан тўймайдиган У кўп тарқалиш билан эскирмайдиган ва ажойиблари тугамайдиган нарса У жинлар уни эшитишлари билан дархол “Албатта биз ажиб Қуронни эшитдик, У рушдга ҳидоят қилур.” Деган нарсадир. Ким у билан гапирса, содиқ бўлур ким унга амал қилса ажр олур. Ким унинг ила ҳукм қилса, адолат қилур. Ким унинг ила даьват қилса сиротул мустақимга ҳидоят қилур. Мана буларни олгин Эй Аьвар”, дедилар.
Ҳа Қурьони каримдан уламолар тўймаган ва тўймайдилар ҳам. Модомики, Қурьони каримни Робббил оламиндан қабул қилиб олган Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундоқ деганларидан кейин уламолар тўймасликлари ҳақдир.
Бу улкан ҳақиқатни воқелик ҳам тасдиқлайди. Илмлар кўп, уламолар ундан кўп. Чунки ҳар бир илм бўйича қанчадан-қанча олимлар бўлади. Ана ўша турли илмлар бўйича қайси бир олим Қурьони каримга мурожаат қилса, ундан ўзига керакли нарсани олади. Лекин барибир тўймайди, яна янги нарса олгиси келаверади.Қурьон нозил бўлгандан буён олимлар ундан билишган нарсани ўзлаштириб, улардан баҳраманд бўлган бугунги олим ҳам тўймай, яна узи бир нарса олишга уринади.Дунёда бир хил мавзуда ёзилган китоблар ичида Қурьони каримга боғлиқ ёзилган китобларчалик кўп китоблар бўлмаса керак.Тафсир китобларини ёзиш бир минг тўрт юз йилдан бери тўхтагани йўқ. Ҳар бир тафсир билан танишсангиз, узига хослиги, озгина бўлса ҳам бошқалари билан ажралиб туриши билан фарқланади.
Демак уломолар Қурьондан тўймаганлиги учун шундоқ қиладилар. Ҳозирги кунимизда ҳам янги-янги тафсирлар чиқиб турибди. Улар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Агар Қурьонга тўймайдиган уломолар тафсирчилардир десак катта хато қилган бўламиз. Балки бошқа уломолар ҳам тўймайдилар. Мисол учун муҳаддис уламоларни олиб кўрайлик. Улар ҳам Қурьонга тўймайдилар. Чунки уларнинг мутахассислиги бўлмиш ҳадис илми Қурьони карим билан чанбарчас боглиқдир. Зотан, ҳадиси шарифлар Қурони каримнинг тафсири ва ҳаётига татбиқидир.
Фиқҳ уломоларини олиб кўрайлик Қурьони каримга тўймайдиган уломолар айнан фуқоҳолардир, десак муболага бўлмайди. Чунки Қурьони карим фуқаҳоларнинг биринчи навли ва энг асосий озуқаларидир.
Улар ислом шариатини аҳкомларини асосан Қурьони каримдан оладилар. Бунинг учун улар ҳар бир Қурьоний оятларни синчиклаб қайта-қайта атрофлича ва чуқур ўрганадилар.
Бу ҳолатда уларнинг Қурьондан тўймасликлари турган гап.
Араб тили уломолари ҳам ҳудди шундоқ. Улар ҳоҳ наҳв илми, ҳоҳ сарф илми, ҳоҳ баён илми, бўйича мутахассис бўлсинлар, ким бўлишларидан қатьий назар, Қурьони каримдан тўймайдилар. Чунки Қурьони карим араб тилини мўьжизасидир. Унинг тил усталари Қурьони карим хузурида ожиздирлар.
Хулоса шулки, қайси бир илмни олсак ҳам, ақоид илмими, фароиз илмими, мантиқ илмими, тасаввуф илмими ёки бошқа илмларми, барибир уларнинг уломолари Қурьони каримнинг ўзига хос бир неча илмларни пайдо бўлишига олиб келди.
Аҳмаджанов Иброҳимжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси