Яратилиш санаси 28.09.2023

Қуръон ёдлаш усуллари

Қуръон ёдлаш усулларига киришишдан олдин инсонннинг ёд олиш қобилиятига тааллуқли бўлган хотира, унинг турлари ва индивидуал хусусиятларига тўхталиб ўтамиз. 

1. Хотира турлари ва уларнинг хусусиятлари 


ХОТИРА – бу ўтмишдаги тажрибани акс эттирилиши бўлиб, у илгари идрок килинган нарса ва ҳодисаларни, кечирган туйғу, ўйланган фикр ва қилинган ҳаракатларни эсда қолдириш, эсда сақлаб туриш хамда кейинчалик эсга туширишдан иборат руҳий жараёндир. 

Хотиранинг асоси – асаб системасининг пластиклигидир. Бош миянинг хужайралари, яъни юқори ташкиллаштирилган модда – бу олий даражали пластикликка эга бўлган моддалигидадир. 

Индивидуал хотира («онтогенетик» хотира) муайян кетма-кетликда ривожланади. Ахборотни давомли сақлаш жараёнида бевосита ролни, танланган ҳолда синтез қилинган, оксиллар бажаради. Изни қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ўтказиш учун 30 дақиқагача вақт керак бўлади.

Хотира учта таркибий қисмлардан (жараёнлардан) иборат: 

  1. Эслаб қолиш (реценция, импрегнация ёки фиксация) 
  2. Эсда сақлаб туриш (ушлаб қолиш, ретенция) 
  3. Эсга тушуриш (репродукция)

 

 Абдулмажид Султонмахмудов

 ”Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси