Яратилиш санаси 17.01.2021

Яхшилик қилиш фазилати

Аллоҳ таоло дунёни яратибдики, ундаги барча неъматларни жуфти билан яратган. Мисол ўрнида келтирадиган бўлсак эркак ва аёл, аччиқ ва ширин, катта ва кичик, баланд ва паст ҳамда яхшилик ва ёмонлик ва ҳакозолар... Мана шу яратилган барча нарсаларнинг аксарида бир-бирига боғлиқлик томонлари ёки қарама-қарши томонларини кузатишлигимиз мумкин. Биз эса юқорида келтирилган мисоллардан бири яъни яхшилик ҳақида бироз тўхтлиб ўтишликни жоиз деб билдик. Чунки яхшилик ва уни амалга оширган инсонларни ортидан фақат ва фақат мақтовлар ёғилганини барчаларимиз жуда яхши идрок этамиз ва қўлимздан келганича яхшилик қилишликга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло барчаларимизни ушбу қилаётган яхши амалларимизни даргоҳида қабул айлаб, ёмон амалларимизни Ўзи мағрифат этиб ҳақ йўлидан юришлигимизни насиб айласин.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, одамларга яхшилик қилиш саодат йўлларининг энг улкан йўлларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра(р.а)дан  ривоят қилинадики:

“Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ Таоло Қиёмат куни: “Эй одам боласи, сендан овқат сўрадим, менга уни бермадинг”, деса, у киши: “Эй Раббим, қандай қилиб сени овқатлантираман? Сен оламлар Рабби бўлсанг”, дейди. Аллоҳ эса: “Билмайсанмики, фалончи бандам сендан овқат сўради, лекин сен унга таом бермадинг. Агар унга овқат берганингда ҳузуримдан уни топар эдинг”, дейди. Аллоҳ: “Эй одам боласи, сендан сув талаб қилдим. Лекин мени сув билан сийламадинг”, деса, у киши: “Эй Раббим, нечук сени сув ила сийлайман? Ваҳоланки, сен оламлар Рабби бўлсанг”, дейди. Аллоҳ эса: “Фалончи бандам сув талаб қилди. Сен унга сув бермадинг. Билмайсанмики, агар сув билан сийлаганингда, уни Менинг ҳузуримдан топар эдинг”, дейди. “Эй одам боласи, касал бўлдим, мени кўргани бормадинг”, дейди. Шунда у киши: “Эй Раббим, қандай қилиб сени кўргани бораман? Сен оламларнинг Рабби бўлсанг”, дейди. Аллоҳ эса: “Билмайсанмики, фалончи бандам касал бўлди, лекин уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда уни ҳузуридан Мени топар эдинг”, дейди”.

   Имом Муслим ривоятлари.

Агар ушбу ҳадисни синчиклар ўқиб чиқган бўлсангиз бу ҳадисда эътиборни тортадиган бир томони бор. Аввалги овқат ва сув ҳақида гапирганда Аллоҳ таоло уни Менинг ҳузуримдан топар эдинг, деган. Лекин бемор хусусида эса уни ҳузуридан Мени топасан, деди. Чунки Аллоҳ таоло касалга ўхшаш қалблари синиқ кишилар ҳузуридадир. Яна бир ҳадислардан бирида “Ҳар бир нам жигарда ажр бордир”, яъни жигари нам тирик жонзотга яхшилик қилишда ажр бордир, дейилган.

Шундай экан барчаларимиз ушбу ҳадисдан хулоса олиб имконияти бўлган инсонлар оч қолган мискинларга овқат, чанқоқ инсонга сув бериб, бемор бўлган биродарларимизнинг аҳволларидан ҳабардор бўлиб, уларни кўнглини кўтарадиган бўлсак, шоятки, Аллоҳ таолонинг улуғ ажридан насибадор инсонлар қаторидан жой олсак.

Ибн Муборакни яҳудий қўшнилари бор эди. Ҳар куни ўз болаларини овқатлантиришдан олдин уларга овқат берар, ўзлари болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийни болаларини кийинтирардилар. Одамлар келиб у яҳудийга ҳовлингни бизга сотгин дейишди. Шунда яҳудий икки минг динорга сотаман. Аслида ҳовлим нархи минг динор. Кейинги минги эса Ибн Муборакга қўшни бўлганим учун, деди. Ибн Муборак яҳудийни бу сўзини эшитиб қолиб: “Аллоҳим уни Исломга ҳидоят қилгин”, деб дуо қилган эдилар Аллоҳни изни билан у яҳудий Исломга кирди.

Ибн Муборак карвонда муборак ҳаж сафарига отландилар. Йўлда кетаётиб бир аёлга кўлари тушиб қолди. У хотин ахлатда ўлиб ётган ўлик қарғани олиб қаёққадур жўнаб кетди. Ибн Муборак у хотинни изидан бир болани жўнатиб, у аёлдан у ўлимтикни нима қилиши ҳақида сўрадилар: “Уч кундан бери егулик нарсамиз йўқ”, дея жавоб берганини у кишига етказадилар. Ибн Муборак бу сўзни эшитиб кўзларидан ёш оқди. Мана шундан сўнг карвондаги нарсаларни қишлоқ аҳлига тарқатиб юборишни буюриб, ана шу йили ҳажни тарк этиб қайтдилар. Бу куни у киши туш кўрдилар, тушларида: “Ҳажингиз мақбул, ҳаракатингизга ташаккур ва гуноҳларингиз мағфират”, деб айтилди.

Бундан келиб чиқади инсон ўзи яхши кўрган нарсаларини атрофидаги инсонлар билан бахам кўришлиги, уни бошқалар учун ҳам яши кўришлиги мақсадга мувофиқ бўлади. Аллоҳ таоло мана шу ҳусусиятларни ўзида мужассам этган мўъмин бандалар ҳақида шундай марҳамат қиладики:

“... Ва гар ўзларининг хожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устин қўядилар...”.

  “Ҳашр” сураси 9-ояти

Албатта яхшиликнинг катта ёки кичи деб атаб бўлмайди чунки, яшлшиликнинг каттаси ҳам кичиги ҳам яхшилик ҳисобланади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида унинг ҳар бирига яраша мукофот олади. Аллоҳ таоло айтадики:

“Бас, ким зарра оғирлигида яхшлик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”.

                 “Залзала” сураси 7-8 оятлари

Барчаларимизни инсонларга яхшилик қиладиган солих бандаларидан қилган бўлсин, Ватанимизнинг улуғ неъмати бўлган тинчлигимизни Ўзи барқарор қилсин. Яхши амалларни қилиб, ёмон амаллардан йироқда юришликни барчаларимизга насиб айлаган бўлсин.

 

Абдулносир Бобамирзаев

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом

билим ўрти ўқитувчиси