Вақт бебаҳо неъмат, ундан унумли фойдаланайлик!
Аллоҳ инсонга берган неъматларидан бири бу-вақтдир. Чунки, у баҳоси қийматсиз, бозорда сотилмайди.
Ҳақиқатан, вақтнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда улкан. Вақт ҳаётнинг бир лаҳзаси, тансиқ умр ўлчовидир. Аҳли донишлар вақтни энг қимматбоҳо нарсага тенглаштирганлар. Бир соат, бир дақиқа вақтларни бекор кетказишса, аза тутишган, бойлигини йўқотган савдогар каби довдираб қолишган. Ҳикматларда келтирилади: Вақтлар билан ёқут ва маржонларни топса бўлади, лекин, ёқут ва маржонлар билан вақтларни топиб бўлмайди.
Яқинда интернетдан инсонни ўйлантириб қўядиган бир ҳикматни ўқидим. “Бир йилни қадрини кириш имтоҳонларида ўта олмаган абитурентдан сўранг, бир ҳафта қадрини ҳафталик журнал муҳарридан сўранг, бир дақиқа қадрини самолётдан кечиккан йўловчидан сўранг, бир сонияни қадрини тўқнашув олдини ололмаган хайдовчидан сўранг, милли сонияни қадрини югуриш мусобақасида кумуш медал олган спортчидан сўранг! Унутманг вақт ҳеч кимни кутиб турмайди”-деб айтилган.
Кунлармиз, саотлармиз эса оқар сувдан изига қайтмас бўлиб ўтиб кетаяпти. Худди шу соатда дунёни қаеридадир бинолар тикланаяпти, жилд-жилд китоблар ёзилаяпти, чақолоқлар дунё юзини кўраяпти, қайсидир инсонлар будунёни тарк этаяпти.
Ҳасан Басрий айтадилар: “Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига шундай нидо қилади: “Мен янги яратилдим (имкониятингман), ишларинга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, қиёматга қадар келмайман”.
Пайғамабармиз (с.а.в.) уч нарса инсонни ҳалокатга олиб боради деб, уларни кўп ухлаш, кўп сўзлаш, кўп овқат ейиш деган ҳадисларида ҳам,инсон умрини ғанимат билиши, инсон учун қимматли вақтни бефойда ўтказмасликка тарғиб қилганлар. Афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда бизни ҳаётмиз шундай бемаъни нарсаларга сарф бўлаяпти. Қимматли вақтлармизни соатлаб телефон ёки гап баҳонасида дўстлармиз билан совиришимиз ёки номи чиққан ресторан ва ошхоналарда овқатни тайёр бўлишини саотлаб кутишимиз, ойнаи жаҳон ёки интернетда биз учун ҳаётимизда умуман керак бўлмайдиган ёки бизга таъллуқи бўлмаган бефойда нарсаларни саотлаб кўршимиз биз қанчалик қимматли нарсани йўқотишимиздан далолат қилади. Тўғри ойнаи жаҳон ёки интернет орқали ҳаётимзга керакли нарсаларни олсак, бу бизга билим, лекин кераксиз, фойдасиз нарсалар эса умримиз гавҳарини қирқаётгани афсусланарлидир.
Нега ана шундай пайтларда бирор фойдали машғулотни топиб олмаймиз? Нима учун бўш қолсак, китоб, газета ёки журнал ўқиб, билимимизни оширмаймиз, фикрламаймиз? Ёки бирор тилни ўрганиш учун луғат ёд олмаймиз? Ёки бизни яратган зотга тасбеҳ ва таҳлил айтиб, тафаккур қилмаймиз. Ахир қиёмат куни бир тасбеҳни айтган ёки бир оятни ёд олган инсонларни мартабасида фарқ борлигини фазилатини эшитганмиз-ку? Демак, вақт ва замон тушунчасида ўтмишимиздаги фойдали нарсалардан ибрат олиш, салоҳиятли аждодлармизни манфаатли ишларни давом эттириш, фарзандлармизни келажакда муносиб ўринларини топиш учун касб ва билим билан машғул қилишимиз лозим.
Абдулазиз Бобамирзаев,
Наманган вилояти Наманган шаҳар Янги Наманган тумани бош имом хатиби, “Хазрати Билол” масжиди имом хатиби