Бир ҳадис шарҳи...
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Учта нажот берувчи амаллар, учта ҳалок этувчи амаллар, учта даража бўлувчи амаллар ва учта каффорат бўлувчи амаллар бордир.
Қутқарувчи амаллар: Аллоҳ таолодан яширинча ва ошкора қўрқиш, бойлик ва камбағалликда мўътадил бўлиш, розилик (ғазаб келмаган) ва ғазаб келганида ҳам адолатли бўлиш.
Ҳалок этувчи амаллар: ўта бахиллик, ҳавои нафсга эргашиш, кишининг ўзидан ажабланиши (яъни, ғурурланиш).
Даража бўлувчи амаллар: саломни ошкора қилиш, (очларни) таомлантириш, одамлар ухлаётган кечаларда намоз ўқиш.
Каффорат бўлувчи амаллар: қийин ҳолатларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, жамоат намозларига пиёда юриб бориш ва намоздан кейин намозни кутиш”.
"Охират кунига тайёргарлик" китобидан.
Абдувоҳидов Абдували
''Хидоя'' ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси