Илм ўрганиш...
Жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтдилар: «Ҳар бир мусулмоннинг илм талаб қилиши фарздир».
Маълумки, ҳар бир ишнинг илмини билиш, уни охирига етказиш ва мукаммал адо этишга асосий омил бўлади. Мўътабар манбаларда машойихларимиз: «Илмнинг афзали ҳол илмини билмокдир»,- деб таъкидлаганлар. Бундан ҳамма илмларни ўрганиш фарз бўлмаслигини тушуниш мумкин. Балки, ҳозир бажарилиши лозим бўлган амалнинг илмини билмоғи инсонга буюрилади. Шунда қиладиган иши нуқсон ва камчиликлардан ҳолий ва илм билан бўлгани сабабидан мукаммал бòлади.
Ҳазрати Имом Муҳаммад ибн Ҳасандан замондошлари:
-Зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик тўғрисида бир китоб ёзиб берсангиз, кўп фойдалик бўлар эди,- деб сўраганлар. Ул зот: савдо-сотиқ, тижорат ишлари тўғрисида китоб ёздим, - деб жавоб бердилар.
Демак, зоҳидлик, твқвою парҳезкорлик жами ишларда - хоҳдунёвий, хоҳу охират иши бўлсин ҳаром, макруҳ ва шубҳалардан сақланмоқ билан бўлади.
Мазкур илмлар қаторида мусулмон кишига яна қалб ҳолатининг илмларини ҳам билмоқлиги керак. Қалб ҳолининг илми жуда нозик ва мураккаб, ўз навбатида жуда муҳим илмдир.
Абдулазизов Носиржон
“Хидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси