Яратилиш санаси 17.11.2021

ФАРЗАНДНИНГ ҲАҚҚЛАРИ

Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб,булар уланинг ота-оналари ёки яқин қариндошлари, яшаётган жамиятларига вазифа қилиб юклатилган. Бу ҳаққларни адо этиш вожиб бўлиб, унга амал қилмоқлик мажбурийдир. Фарзандларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Уламоларимиз бу саволга жавоб тарзида қуйидагиларни зикр қиладилар: 

  1. Насаб.
  2. Бўлажак фарзандга муносиб она ва ота танлаш. 
  3. Эмизиш.
  4. Боланинг ота-онадаги ҳаққларидан бири унга муносиб исм танлашларидир.
  5. Ақийқа ҳам боланинг ота-онадаги ҳаққларидандир. 
  6. Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш.
  7. Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш.
  8. Ҳомийлик.
  9. Валийлик.
  10.  Нафақа.
  11.  Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифасидир.
  12.  Болалари орасида адолат қилиш ҳам ота-онанинг вазифасидир.
  13.  Балоғатга етгандан сўнг уйлантириб, оилалик қилиб қўйиш.
  14.  Тарбия Ҳаққи ҳам фарзандлик ҳаққларидандир.

    Аллоҳдан қўрқинглар, болаларингизга нисбатан адолатли бўлинглар.   (ҳадисдан).
     

Фарзандларнинг бари азизу шириш,

Бири бирисидан эмасдир афзал.

Болаларингизга адолат қилинг,

Барчасига бир ҳил қаранг ҳар махал.

Киши боласига одобдан афзалроқ нарса адо эта олмайди. (ҳадисдан).

Одобдан афзалроқ фазилат бўлмас, 

Одобу назокат мўъминларга ҳос.

Ҳеч қайси мусулмон ўз фарзандига,

Одобдан яхшироқ беролмас мерос.

Муҳаммадали Каттабаев