Яратилиш санаси 25.10.2023
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийни кутмоқдаман
“Сияр аъломин нубало” асарида шундай зикр қилинади:
«Абдулвоҳид ибн Одам Товависий ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У киши билан саҳобалар жамоаси бор эди. У зот бир жойда тўхтаб турар эдилар. Мен у кишига салом бердим. У зот менга алик олдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизни нима тўхтатди?” дедим. У зот: “Мен Муҳаммад ибн Исмоилни кутмоқдаман”, дедилар.
Бир неча кун ўтгандан сўнг имом Бухорийнинг вафоти ҳақидаги хабар менга етиб келди. Кейин билсам, тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган вақтимда имом Бухорий вафот этган эканлар.
“Тушларимга киринг ё Расулуллоҳ” китоби асосида тайёрланди
Абдуқаҳҳор Зияев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси