Яратилиш санаси 28.10.2023

Битта тақволи олим мингта обиддан афзалдир

Битта парҳезкор, тақволи олим мингта ибодат қиладиган бандадан афзалдир. Яна шуни қайд этиш мумкинки, олимнинг бир ўзи мингта шайтоннинг душманларини ашаддийроғи ва даҳшатлироғидир. 

Бир куни Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) масжидга борсалар, масжиднинг эшиги олдида ташвишли ва ноумид ҳолдаги Шайтон алайҳиллаънани кўрдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) келишининг сабабини сўраганларида, у: -Ё, Расулуллоҳ! Масжиднинг ичида бир уммий (уқувсиз, илмсиз) киши зўр бериб намоз ўқимоқда. Мен уни чалғитишни-хоҳладим, лекин унинг ёнида «Илм шаҳри нинг дарвозаси» ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ) ухлаб ётибди. Агар мен шу омийни адаштирсам, у Алини уйғотиб, ундан сўраб, бу тўғрида илм ҳосил қилади. Бу менга кўпроқзарар ва ёқимсиздир. Чунки бир зарарим ўзимга бир неча баробар қайтади. Шундан бу ерда ноумид бўлиб турибман,-деб айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундан сўнг: «Бир олим минг обиддан афзалроқдир!» - дедилар.

Абдулазизов Носиржон

“Хидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси