Яратилиш санаси 14.11.2023

ДИНЛАРАРО БАҒРИКЕНГЛИК ҒОЯСИНИ СИНДИРИШ БАРЧА ЗИЁЛИЛАР ВАЗИФАСИДИР

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни дин муносабатларини тартибга солувчи асосий xужжатдир. Унинг 3-моддаси виждон эркинлиги xуқуқига бағишланиб, “Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки xеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий xуқуқидир. Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди. Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди”, дея қатъий мустаxкамлаб қўйилган. Миллий ва диний қадриятларнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутиши, тарихий хотирамизни тиклаб, ўзлигимизни англашимиздаги ўрни, янги жамият қуришда муҳим куч-қувват манбаи экани “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда” номли рисолада яққол ифодасини топган: “...Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри xолда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз”. Шундай экан, бугунги кунда диннинг асл моxиятини асраш ва тарғиб этиш, уни турли нотўғри қарашлардан ҳимоялаш, диннинг маънавий-маърифий салоxиятини жамиятдаги барқарорлик, ижтимоий ҳамкорлик, конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаxкамлашга йўналтирилган тадбирларни кучайтириш — давр талаби. Бундай жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасидаги масъулият ҳар қачонгидан ҳамзалворли. 

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаxкамлашга доир чора-тадбирлар Дастуридан жойларда диний бағрикенглик ва маънавий муҳит барқарорлигини асрашда бажарилиши лозим бўлган кўплаб устувор вазифаларнинг ўрин олгани давлатимизнинг маxалла институтига ишончини ифодалайди. Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, Маърифат ва маънавият масалалари бўйича, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар, “Маxалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг бу борада аниқ вазифалари белгиланган. Жорий йилда xудудларда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаxкамлаш борасидаги ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ҳамда xудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгилашда “Маxалла” хайрия жамоат фонди томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Диний тарғибот таъсирчанлигини оширишда, бу борада муайян кўникма ва маълумотга эга бўлиш зарур. Жумладан, Тошкент Ислом университети малака ошириш факультети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган семинарларда Фонд республика бошқаруви масъул ходимларининг иштироки таъминланаётгани, шунингдек, мутасадди ходимларнинг махсус ўқув-курсларида қатнашаётгани жойлардаги маънавий муҳит барқарорлигига хизмат қилмоқда. Дарxақиқат, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”, дея қатъий белгиланган. Ушбу меъёрларга амал қилмаганлар қонунларда белгиланган тартибда жазога тортиладилар. Диний маросим ва кийиниш қоидалари маxаллаларда кенг жамоатчилик иштирокида ташкиллаштирилаётган тадбирларда, отинойилар маърузаларида тушунтирилаётир. 

Жумладан, ўтган йили диний ва маънавий-ахлоқий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида аҳоли ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган давра суxбатлари ва маърифий тадбирлар ташкил этиш мақсадида “Маxалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси xузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИX Марказий Кенгаши ўртасида “Маxаллаларда барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида аҳоли ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган давра суxбатлари ва маърифий тадбирларни xудудларда ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарор тасдиқланди. 

Мазкур қарорга асосан, биргина 2019 йилни оладиган бўлсак маxаллаларда 13 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, давра суxбатлари ва мулоқотлар ўтказилган. Аҳоли, хусусан, ота-оналар ўртасида мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружларининг салбий оқибатлари тўғрисида мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш йўлга қўйилиб, 22 мингга яқин тадбирлар ташкиллаштирилди. Уларга 1 миллиондан зиёд аҳоли вакиллари жалб этилди. Мазкур ишларда турли диний экстремистик оқимларга мансуб ёки мойиллиги бор барча хотин-қизларни қамраб олишга эътибор қаратиш, улар билан алоxида суxбатлар ўтказиш самарадорликни кучайтиради. Вақтинча ишсиз аёллар ва уй бекалари билан диний экстремистик оқим аъзолари, миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларни ташкил этиш, жойларда аҳоли ўртасида фуқаролар йиғинларининг барча ходимлари, маxалла фаоллари орқали диний экстремизм ва миссионерлик билан боғлиқ таҳдидлар xақида зарур тушунчаларни шакллантириш ва маxаллаларда огоҳликни кучайтириш чоралари кўрилмоқда. Фонднинг xудудий бўлинмаларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш юзасидан амалий-услубий ёрдамкўрсатилаётир. 

Динлараро бағрикенглик ғоясини ёшлар онгига синдириш масаласи нафақат дин вакилларининг вазифаси булиб қолмасдан барча зиёлиларнинг вазифасидир.

Алишер Анваров

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти ўқитувчиси