Яратилиш санаси 16.11.2023

КЎП МИЛЛАТЛИ ВА КЎПКОНФЕССИЯЛИ МАМЛАКАТИМИЗДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон фуқароларида, хусусан ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришда, уларнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлашда буюк аждодларимизнинг иймон ва эътиқод бутунлиги учун олиб борган қатъий ҳаракатлари ва амалий фаолиятлари ҳамда тажрибалари қўл келиши шубҳасиз деб ўйлаймиз. Бугунги ғоявий, мафкуравий кураш даврида баъзи фуқароларимиз, жумладан, айрим ёшларимиз дунёқарашидаги муайян бўшлиқларни тўлдиришда аждодларимизнинг эътиқод бутунлиги тўғрисидаги меросидан фойдалансак мақсадга мувофиқ бўлади.

Кўп миллатли ва кўпконфессияли мамлакатимизда динлар ўртасида ҳамжиҳатлик, дин ва давлат муносабатларининг одилона йўлга қўйилгани, таълим муассасаларида дунёвий билимлар ва диний қадриятларнинг уйғунликда ўргатилаётгани боис барқарор маънавий муҳит ҳукм сурмоқда.

Мустақиллик йилларида юртимизда дин соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича Президентимизнинг 16 та фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарори қабул қилинди.

Эътиқод эркинлиги учун кенг йўл очилди. Диний муносабатлар “Дунёвийлик даxрийлик эмас” тамойили ҳамда “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, деган аниқ ишонч асосида қатъий белгиланди.

Зотан, самовий динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, улар xалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Кишиларни поклик, меxр-оқибат,инсонпарварликка даъват этади.

Халқимизга хос бағрикенглик, турли эътиқод ва маданиятларга xурмат билан қаралаётгани боис, юртимизда диний, миллий, ирқий камситишлар ва низолар кузатилмайди. Тинч ва тотув яшаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари айни пайтда мамлакатимиздаги 16 та диний конфессия, кўплаб диний ташкилотларга бирлашган. Конституциямиз кафолатлаб берган тенг xуқуқлилик асосидадемократик, xуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягона оиладек ҳамжиҳат саъй-ҳаракат қилишаётгани ҳам давлатимиз раxбари олиб бораётган адолатли сиёсат натижасидир.

Диний бағрикенглик ғоялари, динлараро дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бундай кенг қамровли тадбирлар юртимизда диний расм-русумларнинг эмин-эркин бажарилишига омил бўлмоқда. Бироқ бундай xолат огоxликни сусайтириш, бехавотирликка берилишга асос бўла олмайди. Зотан, яратилган эркинликлар, қулай шарт-шароитлардан ғаразли мақсадларда фойдаланишга, нотўғри таълимот орқали аҳоли, айниқса, ёшларни xақиқат йўлидан адаштиришга уринаётганлар ҳам учраётгани кишини ташвишга солади. Ахборот тарқатиш осонлашган бир пайтда миссионерлар ўз мутаассиб қарашларини турли шакл ва усулларда ёйишга уринаётирлар. Фарзандларимизни ўзларининг қабиҳ истаклари қурбонига айлантиришда турли ижтимоий тармоқлар улар учун ҳар жиҳатдан қулай ва самарали восита бўлиб хизмат қилаётгани ҳам хақиқатдир.

Миссионерлар кишилар орасида қийинчиликка дуч келган, маънавий ожиз инсонларни танлаб,уларни устомонлик билан ўзларига оғдиришади. Табиийки, инсон доимо яхшиликка, эзгуликка интилади. Эътиқодсиз яшай олмайди. Шу боис жаҳолатпарастлар инсоннинг энг олий руҳий қадриятларига тажовуз қилишдан ҳам тойишмайди. Юртимизда турли дин вакилларининг xеч қандай тўсиқларсиз ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган бўлишига қарамай, улар яширин секталар тузиб, фуқароларни турли усуллар билан тўғрики, виждон эркинлиги xукм сурган республикамиздаги диний ташкилотлар мустақил xуқуқий шахс сифатида ер майдони ва биноларга эга бўлишлари, диний адабиётлар нашр этишлари, диний мутахассислар тайёрлашлари, турли тадбирлар ўтказишлари, муқаддас жойларга зиёратлар ташкил этишларига кенг йўл очилган. Шу асосда диндорлар ўзлари хоxлаган динга эмин-эркин эътиқод қилиб, барча амал ва маросимларни тўлиқ бажармоқдалар. Мусулмонларнинг Рамазон ва Қурбон Ҳайити байрамлари, насронийларнинг Пасха ва Рождество каби диний байрамлари кенг миқёсда нишонланмоқда.

Алишер Анваров

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси