Абу Бакр pозиялоҳу анҳунинг фазилатлари
Абу Саъийд розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алаййи васаллам одамларга хутба қилиб:
«Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди», дедилар. Шунда Абу Бакр йиғладилар. Биз унинг бу ишидан ажабландик. Кейин билсак ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тўтадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидга кирадиган эшикларнинг Абу Бакрникидан бопқаси беркитилсин», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Агар умматимдан халил тўтадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батахқиқ, Аллоҳ. сизнинг соҳибингизни халил тўтгандир», дейилган».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилгаялар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахси эканликлари яққол кўриниб турибди.
Шу билан бирга, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаи киромлар ичидаги энг илмли ва энг зеҳни ўткири эканликлари ҳам кўриниб турибди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди », дедилар».
Аллоҳ таоло бир бандага «Ёки бу дунёни танлаб, ўнда яшайвер, ёки Менинг хузуримдаги нарсани танлаб, бу дунёни тарк эт, ихтиёр ўзингда», депти. Шунда мазкур банда Аллоҳ таолонинг хўзуридаги нарсани танлаб, бу дунёни тарк этишга рози бўлибди.
Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам ана шу маънодаги гапларни ўз хутбаларида айтганларида, кўпчилик бу бўлиб ўтган бир ишнинг хабари бўлса керақ деган маънода ортиқча эътибор бермапти.
«Шунда Абу Бакр йиғлади».
У киши гапнинг асл маъносини англаб етганлари учун йиглаган эдилар.
«Биз унинг йиғисидан ажабландиқ Кейин билсақ ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан».
Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари яқинлашиб қолганлигини билганлари учун йиғлаётган эканлар. Пайамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хутбаларида давом этдилар.
«Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг саҳоба эканликларига ҳеч қандай шубҳасиз, тўлиқ ишонганлари сабабли мана шу гапни айтганлар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу дину диёнат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган садоқат йўлида жонларини фидо қилишга ҳар лаҳзада шай бўлиб турганлари сабабли у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтганлар. Ана шу эътибордан:
«Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тўтадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва му-ҳаббатидир» дедилар.
Бу гапдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун дўст тутиш маъносида Аллоҳ таолодан кейин, иккинчи ўринда турадиган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу эканликлари келиб чиқади. Халил сўзи «энг ишончли дўст» маъносини англатади.
«Масжидга кирадиган эшикларнинг Абу Бакрникидан бошқаси беркитилсин», дедилар».
Ушбу жумланинг маъносини тўлиқ ва тўғри англашимиз учун ўша пайтдаги воқеъликка қайтишимиз лозим бўлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди шарифлари қурилганидан кейин у зотга ҳужралар ҳам қурилди. Мазкур ҳужраларнинг эшиклари масжид томондан очилган эди. Эшикни очиб, масжидга кирилар эди. Ҳужраларга кир-мокчи бўлган одам масжид орқали юрар эди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, саҳобаи киромлар ҳам масжид атрофига ўзлари учун хужралар қурдилар. Мазкур ҳужра-ларнинг эшиклари ҳам масжид томондан очилган эди. Шундай қилиб, кўпчилик ўз уйига масжид орқали кириб-чиқадиган бўлиб қолди. Бора-бора бу нарса масжид ишига халал бера бошлади. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам юқоридаги гапни айтиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бош-қа саҳобаи киромларга масжиддан бошқа тарафдан эшик очишларини амр қилдилар.
Ушбу истисно ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳурматлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ниҳоятда юқори эканлигига ёрқин далилдир.
«Агар умматимдан халил тўтадиган бўлса м, албатта, Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батаҳқик„ Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тўтгандир».
Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламни халил тўтганлиги ҳакида у зотнинг сийратлари ҳақидаги китобда батафсил сўз юритилган.
Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг ушбу баёнотлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг уммат ичида энг афзал шахс эканликларини курсатади.
Абу Дардо р.анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бирдан Абу Бакр кийимининг бир тарафини кўтариб олган ҳолда келиб қолди ҳатто тиззасини ҳам очиб олган эди.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам:
«Аммо соҳибингиз шиддатга тушибди», де-дилар.
У келиб, салом берди ва:
«Мен билан Ибн Хаттобнинг орасида бир гап ўтган эди. Сал тезлик қилиб куйдим. Сўнгра надомат қилиб, мени кечиришини сўрадим. У бош тортди. Энди сизга келдим», деди.
У зот уч марта:
«Аллоҳ сени магфират қилур, эй Абу Бакр», дедилар.
Кейин Умар ҳам надомат қилди ва Абу Бакрнинг уйига бориб:
«Абу Бакр борми?» деди.
«Йуқ», дейишди.
Бас, у Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳўзурларига келиб салом берди. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг юзлари (ғазабдан) бошқача бўла бошлади. Ҳаттоки Абу Бакр курқиб кетди ва чўккалаб олиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди.
Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам икки марта:
«Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар мен-га «Ёлғон айтдинг», дедингиз. Абу Бакр «Рост айтдингиз», деди ва «Ўзи сизлар соҳибимни тарк қиласизларми, йуқми?!» дедилар. Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг, жумладан, катта саҳобаларнинг ораларида ҳам гоҳида баъзи бир ушбу ривоятда баёни келганга ўхшаш гаплар ўтибтурар эди. Бу табиий бир хол. Сахобаи киромлар хам оддий одамлар. Колаверса, улар бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим эди, яъни, шунга ўхшаш ишлар содир бўлганда ўзини қандоқ, тутиш кераклигини билишлари зарур эди.
Ушбу ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу яхшилик килишга, ўзидан ўтган хатони тезроқ тўзатишга Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу-дан ҳам харисроқ эканликлари якқол кўриниб турибди. У кишининг ана шунга ўхшаш фазилатлари бу зотни Ислом умматининг Пайғамбар сол-лаллоху алайҳи васалламдан кейинги энг афзал кишиси даражасига кўтарган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг уйларига ўзр сўраб боришлари, у киши ўзрни қабул қилмагач, ташвишга тушиб, қаттиқ қўрққан ҳолларида нажот излаб Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳўзурларига шошилишлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу ўзларига ориз бўлган мушқулотлар борасида нажот излаб Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламга мурождат қилганларида ана шу фазилатлари юзаси-дан:
«У зот уч марта:
«Аллоҳ сени магфират қилур, эй Абу Бакр», дедилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни уч марта тақоорлашлари ўнда ўта кучли таъкид борлигини билдиради. У зот соллаллоху алайхи васаллам бу гапни Аллоҳ таоло Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳуни албатта марфират қилишига ишончлари комил бўлганлигидан айтганлар. Бу эса, ўз навбатида Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг фазллари қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади.
Энди масаланинг қолганини ўрганайлиқ
Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу ҳам бўлган ходисадан кеч бўлса -да, афсусланиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни излаб бориб, уйларидан топа олмаганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳўзурларига равона бўлдилар.
«Бас, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳўзурларига келиб, салом берди. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг юзла-ри (ғазабдан) бошқача бўла бошлади».
Бу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу билан айтишиб қолганлари ва у кишининг ўзрларини қабул қил-маганлари учун бўлаётган эди. Ўа ҳалим бўлган зот Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг бу даражада ғазабланишлари жуда ҳам ташвишли эди.
«Ҳаттоки Абу Бакр қўрқиб кетди ва чўккалаб олиб:
«Эй Аллохнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга бирор оғир ҳолат бўлиб қолмасин, деган фиқода Шундай ҳолга тушган эди-лар. У киши менинг сабабимдан Умарга бирор нарса бўлиб қолмасин, деган ташвишда эдилар. Шунинг учун хам Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламга ёлвориб, айбни ўзларига ола бошладилар. Бу ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг фазилатларидир.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг мазкур ёлворишларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиқдаридан тушдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуни итоб қилмадилар-да, гапни умумлаштириб туриб, икки марта:
«Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар мен-га «Ёлғон айтдинг», дедингиз. Абу Бакр «Рост айтдингиз», деди ва «Ўзи сизлар соҳибимни тарк қиласизларими, йуқми?!» дедилар».
Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламга ҳеч кандай иккиланишсиз иймон келтирган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу эдилар. Юқоридаги жумлада ана шу ҳақиқат ўз йули ила баён килинмоқда. Бу гапларда Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг афзалликлари ҳеч қандай шубҳага ўрин колдирмай, очиқ-ойдин куринмоқда. Шунинг учун ҳам:
«Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади».
Ана шу ҳодисадан сўнг ҳамма-ҳамма Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг ким эканликларини яхши билиб олдилар. У киши билан бўладиган муомалаларида ўзларини билиб тўтадиган бўлдилар. Ҳеч ким у кишига озор беришга ботина олмай қолди.
Абдураҳимов Баҳромжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси