Яратилиш санаси 29.11.2023
Қуръон ўрганувчининг одоби
- Авваламбор, Қуръон ўрганувчилар ушбу амални Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишлари лозим.
«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у Зот учун динни холис қилишга, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни(ҳақдорларга) беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». (Баййина, 5)
Абулқосим Қушайрий: «Ихлос – тоатда ният билан ёлғиз Аллоҳ таолонинг розилигини исташдир. Ва бу билан у одамларнинг мақтови, гапсўзлари, мадҳларидан йироқ бўлиб, фақатгина Аллоҳ таолога яқин бўлишни хоҳлайди» - деганлар.
- Саҳл Тустарий айтадилар: «Ихлос банданинг ҳаракатда ҳам, тинч ҳолатда ҳам, хоҳ маҳфий бўлсин хоҳ ошкора, ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзи учун амал қилишидир ва унга нафс хоҳишлари, ҳою ҳавас ва дунё ташвишлари халал беролмайди».
- Қуръон ўрганувчи ушбу амали ила дунёвий мақсадларга эришишни ният қилмаслиги керак. Бинобарин, мол-дунё, одамлар устидан бошчилик қилиш, шон-шуҳрат, дўсту душманидан устун келиш, бировлардан мақтов эшитиш ёҳуд бирор бир қилган ишини «Ким (ўз амали билан) охират экини(савоби)ни истар экан, Биз унга экини(ҳосили)ни мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан (дунё матоҳларидан) берурмиз ва унинг учун охиратда бирор насиба бўлмас!» (Шўро сураси, 20)
- Ҳасад, риё, ўзига бино қўйиш ва ўзгаларни тахқирлашдан сақланиши лозим.
- Дуо, зикр, таҳлил ва тасбеҳ айтишда ворид бўлган ҳадислардан фойдалансин. Доимо Аллоҳ таоло унинг махфий ва ошкора ишларини кузатиб турганлигини қалбига жойласин ва бу ишда собитқадам бўлсин. Барча ишларида Аллоҳ таолога таваккул қилсин.
Султонмахмудов Абдулмажид
Билим юрти ўқитувчиси