
Макка фатхидан сўнг “ҳижрат” йўқ...
Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга, кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил хисобининг бошланиш санаси сифатида танланган. Агар биз мазкур хижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кетишга жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида хижрат содир бўлган.
Хижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.
Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)
Бугунги кунда ақийдапарастлар ҳижратмасаласида Қуръонннинг “Нисо” сураси 97- оятини далил қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳдан ривоят қилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом хузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган холда ташлаб, хижрат қилиш учун сизнинг хузурингизга келдим,- деди. У зот алайҳиссалом эса “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин, -деб жавоб бердилар.”
Юқоридаги далиллардан мусулмонлар учун барча шароитлар яратилган. Ислом динининг бешта аркони эмин-эркин бажариб келинмоқда. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни бирдамликда хаёт кечиришини бардавом айласин.
Аброрхўжа Рашидов
Билим юрти ходими