Сўфийлик нима?
Сўфийлик бу - оилани, атрофни унутиб, таркидунё килиш эмас, балки яхши хулқ касб этиб, эзгулик дастурида умр ўтамоқ деганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Исломда таркидунёчилик (роҳиблик) йуқ».
Сўфи Оллоёрнинг: «Шариатсиз киши учса ҳавога, Кўнгил берма анингдек худнамога» мисралари эса бугун ўзини «пир» деб эълон қилган, суннатга юзаки муносабатда бўладиган, одамлар кўнглига қутқу солиш, мурид овлаш, давлату савлат илинжида тўрт томон изғишни одат қилган кимсалар хақида айтилгандек гуё.
Бинобарин, жаноб Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб охират ишини, охиратни деб дунё ишини тарк килмайдиган ва одамларга малоллигини тушурмайдиганларингиздир».
Мадмусаев Содиқжон
“Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юрти
Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари