Яратилиш санаси 24.12.2023

Аллоҳ таоло нуқсон сифатлардан муназзаҳдир

Мавлоно Алиюл Қорий (роҳимаҳуллоҳ): Тавҳидни шундай таърифлаганлар:

هو اثبات الوحدانية للذات الصمدانية

Тавҳид - Абадий барҳаёт Зотнинг яккаю  ягоналигини тасдиқлашдир.
(Завъул маолий китоби)

Ушбу таърифдан келиб чиқиб  Аллоҳ таоло ҳақида қуйидагича эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади:

— Аллоҳ таоло борлиқдаги бирор нарсага ўҳшамайди ва Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқдир;

— Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари Қурону ҳадисларда баён қилинганидек этиқод қилиш лозимлиги;

— Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари хақиқати қандай эканини билишдан барча халойиқ ожизлиги;

Сўфий Оллоҳёр бобоммиз ушбу масалаларни қисқа ва содда сўзлар билан тушунтириб қўйганлар:

Кўнгулда кечса кўзга тушса ҳар  шай,
Эрур андин муназзах Холиқи Ҳай

Удур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас 
Анинг зотига ҳеч ким ақли етмас.

Яъни Аллоҳ таоло инсонниг кўнглига келган ва тассаввур қилган барча нарсалардан олийдур. Чунки бандалар замон ва макон ичида бўлган нарсаларни тассавур қиладилар. Аллоҳ таоло эса замон ва маконнинг ичида эмас, балки уларнинг йўқдан бор қилган зотдир.

Муҳаммаджон Абдураҳманов,

«Ҳидоя» ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси