Яратилиш санаси 25.12.2023

АХЛОҚНИ САЙҚАЛЛАШДАН МАҚСАД

Ахлоқни поклаш ва сайқаллашдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушъу ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий равишдаги ҳақийқатга айлантириш куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади. Бу икки улуғ ишни амалгам ошириш орқали, айнан Қуръон ва суннатга келган маъноларни тушуниш билан кифояланиб қолмай, уларнинг моҳиятини англаб етиш, бутун вужуд ила уларга амал қилиш йўлга қўйилади. Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларини уламоларимиз асосан уч йўналишга тақсимлайдилар:
1. Банданинг робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиш.
2. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиш.
3. Бандаларнинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши 
Ушбу уч йўналишининг ҳар бири қанча катта ва амалларни ўз ичига олади. Уларни батафсил ўрганиш улуғ мақсадимдир. Қисқача тасаввур қилиш учун улардан баъзиларини айтиб ўтиш фойдадан холи бўлмас:

I. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиш.

Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз ифодасини топади:
1. Тавба.
2. Ҳамд, Шукур ва ризо.
3. Истиғфор.
4. Аллоҳнинг гўзал исмлари моҳиятини тушуниш.
5. Эҳсон, яхшилик ва фазилат.
6. Аллоҳнинг қазо ва қадардаги ҳикматини англаб етиш.
7. Аллоҳнинг ҳифзи ва ёрдамида банданинг ҳожати борлигини англаб етиш.
8. Ёрдам сўраш, паноҳ тилаш ва дуо.
9. Банданинг мукаммал бўлиши.
10. Аллоҳнинг ҳилми, карами ва авфи чексиз эканини билиш.
11. Муҳаббат ва Аллоҳнинг ўзига талпиниш.
12. Тавозеъва хушуъ.

II. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиш.
Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз аксини топади:
1. Банданинг ўзини ўзи топиши.
2. Такаббурлик ва манманлик тўнини ечиш.
3. Чегара ва торликнинг йўқолиши.
4. Бандада инсонийлик сифатларининг намоён бўлиши.
5. Надомат ва йиғи.

III. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.
Бунда қуйидагилар ўз аксини топади:
1. Банданинг бошқаларга нисбатан кенгбағр бўлишини ўрганиши.
2. Банданинг бошқаларга нисбатан гўзал муомалада бўлишни ўрганиши.
3. Банданинг бошқаларга нисбатан рози бўлишни ўрганиш.
4. Банданинг бошқаларга нисбатан тавозули бўлишни ўрганиши.
5. Банданинг бошқаларга нисбатан кечиримли бўлишини ўрганиш ва ҳоказолар.

Қаюмов Софватуллоҳ

Билим юрти мударриси