Яратилиш санаси 26.12.2023

МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ЎН АСОСИ

Номи: 

Мантиқ, меъёрул илм, илмул мезон, мифтаҳул улумил ақлийя (ақлий илмлар калити), ходимул улум (илмлар ходими), муқаддиматул улум (илмлар муқаддимаси), раийсул улум (илмлар боши).

Таърифи: 

1) Фикрлашда зеҳнни хатодан сақловчи қонун-қоидалар воситаси. 

2) Тасдиқ ва тасаввурга оид маълумотларнинг ҳолатлари ўрганиладиган илм.

Бошқа илмлар билан ўзаро нисбати: 

Тушунчаси жиҳатидан бошқа илмлардан фарқ қилади, мазмуни эътиборидан бошқа илмларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Чунки ҳар бир илм тасаввур ёки тасдиқдан ташкил топади. 

Мавзуси: 

Ноаниқ тасаввур ва тасдиққа олиб борувчи маълум тасаввур ва тасдиққа оид маълумотлар.

Асосчиси: 

Юнон файласуфи асосчиси Арасту

Фойдаси: 

Фикрлашда зеҳнни хатодан сақлайди.

Масалалари: 

Маърифат асоси ҳақида баҳс юритувчи назарий қозийя (ҳукм)лар, қиёс ва бурҳонга тегишли далиллар.

Фазли: 

Фойдаси умумий бўлгани учун бошқа илмларга нисбатан зиёда тарафи мавжуд. Чунки ҳар бир илм тасаввур ёки тасдиқ бўлади. Мазкур илм эса шу икки тушунча ҳақида баҳс юритади. Баъзи илмлар бошқа жиҳат эътиборидан мантиқ илмидан афзал бўлади. 

Таянчи: Ақл.

Ҳукми: Ушбу илм билан шуғулланиш жоиз.

Саминов Азамхон 

Ҳидоя ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси