Ҳанафийликда қиёмда оёқлар кериб турилмайди
Ота боболаримиз ва халқимиз асрлар давомида то бугунга қадар намозда турганларида икки оёқ орасини тўрт бармоқ миқдорича, узирлилар эса ўртача очиб қиём қилиб келмоқдалар.
Шуни билиш лозимки, ахли суннат ва жамоанинг тўрт мазҳаб уламоларининг бирортаси ушбу хадислардан елка, тизза, тўпиқ ва оёқларни бир бировникига текказиб туриш лозим, деган ҳукмни олган эмаслар. Сахобалар давридан бошлаб ХИВ аср давомида жами мусулмонлар, тўрт мазҳабга эргашиб келаётган намозхонлар орасида чотини кенг очиб турадиганлари чиққан эмас. Бунинг сабаби нима? Оқил инсон мазҳаб уламоларини айбламасдан ” мазҳаб аҳли хадисга қарши иш қиладилар”, демасдан асрлар давомида яшаб ўтган содда намозхонларни гумрохликда айбламасдан мазкур ҳадисларни бошқача тушуниш кераклигини унунг борасида мазҳаб уламолари каби фикрлаш лозимлигини англаб етади.
Намозда қиёмда турган оёқлар ораси қандай холатда туриши борасида мазҳаблар фикри ҳақида Абдураҳмон ал-бухорий (р.ҳ) нинг ”ал-Фиқҳ ала -л- мазоҳиб ал- арбаа ” асарида қуйидагилар зикр қилинган:
”Қиём холатида икки оёқни очиш миқдори жуда яқин ҳам, жуда узоқ ҳам бўлмаслиги керак. Фақат семизлик, тўлалик, барвасталик ва шунга ўхшаш узир билан бўлса, жоиз. Мазҳанлбларда унинг миқдори борасида иттигоқлар бор. Ҳанафийлар икки оёқ орасида тўрт бармоқ миқдори очиш деб белгилаганлар. Ундан ортиқ ёки кам бўлса, макруҳ бўлади. Шофеийлар эса бир қарич деб белгилаганлар. Улар ораси бундан қисқа ёки ортиқ очилса макруҳ бўлади. Ҳудди бу бир оёқ олдинроқада, бириси орқароқда тургандек макруҳ бўлади. Моликийлар икки оёқ орасини очишни суннат эмас балки мандуб бўлади, дейдилар. Улар фикрича икки оёқ ораси бир бирига тегизилган ёки жуда очилган холатда эмас, балки урфда ёмон кўрилмайдиган холатдаги ўртача очилиш керак. Ҳанбалийларнинг фикрлари ҳам Моликийлар сингаридир, фақат улар мандуб ёки суннат деб белгилаган эмаслар” (Абдураҳмон ал-Жузайрий. Ал-фиқҳ алал мазоҳиб ал арбаа. 1 Жилд 202- бет).
Бумасала бўйича доктор Ваҳба Зуҳайлининг《ал-Фиқҳул исламийя ва адиллатуҳу》(ислом фиқҳи ва унинг далиллари) номли китобининг 1 - Жилд, 695- бетида қуйидагиларни ўқиймиз.
قال الحنفية: يسن تفريج القدمين في القيام قدر اربع أصابع لأنه أقرب إلي الخشوع
”Ҳанафийлар айтадилар: қиёмда икки оёқ орасини тўрт энлик миқдорида очиб туриш суннатдир. Чунки бу хyшуга яқинроқдир”.
و قال الشافعية: يفرق بين القدمين بمقدار شبر
Шофеийлар айтадилар: икки оёқ ораси бир қарич миқдорида очилади.
و قال المالكية و الحنابلة: يندب تفريج القدمين، بأن يكون بحالة متوسطة بحيث لا يضمهما ولا يوسعهما كثيرا حتي يتفاحش عرفا.
Моликий ва ҳанбалийлар айтадилар: икки оёқ орасини очиш мандубдир. Ўтача холатда бўлсин. Иккисини бир бирига қўшиб олмасин ёки жуда кенгайтириб, урфдан оғиш саналадиган бўлмасин.
Демак, тўрт мазҳабнинг фиқҳий қарашларига кўра намозда қиёмда турганда икки оёқ ораси жуда катта очилган бўлмаслиги, урфда ва одамлар назарида ғайри табиий кўринмаслиги даркор Шунинг учун ҳам намозларда икки оёқларини кериб кенг очиб туриш холати намоз борасидаги диний ананага тўғри келмагани боис эриш туйилади.
Саҳобалардан бири Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан келган бир ривоятда шундай дейдилар:
أقبل رسول الله صلى الله عليه وسلم علي الناس بوجهه فقال أقيموا صفوفكم ثلاثا والله لتقيمن صفوفكم أو لبخالفن الله بين قلوبكم قال فرأيت الرجل يلزق منكيه بمنكب صاحبه و ركبته بركبة صاحبه و كعبه بطبعه
Яни: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзларини қаратиб, «Сафларингизни тўғриланглар!» дея уч марта марҳамат қилдилар ва бундай дедилар: Аллоҳга қасамки, сафларингизни тўғирланглар ёки аллоҳ қалблар ингизни бир бирига мухолиф қилиб қўяди.
Нўьмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтадилар: мен одамларни шеригининг елкасига елкасини, тиззасига тиззасини ва тўпиғини тўпиғига ёпиштирганини кўрдим” (Имом Абу Довуд, имом Байҳақий ривоятлари).
Буйук муҳаддис олимлар ибн Ҳажар ал Асқалоний (р,ҳ) ва Бадриддин ал Айни (р,ҳ) юқоридаги сафларда бир бировнинг оёқларига оёқларини теккизиб туриш ҳақидаги ҳадис борасида жумладан шундай дейишган:
المراد بذلك المبالغة في تعديلالصف و سد خلله
Бундан мурод сафларнинг тўғирлаш ва унинг очиқлигини йўқотиш борасидаги муболағадир”, деганлар (манба: Фатҳ ал Борий, Умдатул қорий, китоблари).
Яьни бундай оёқларни бир бировникига ҳақиқий манода эмас, балки сафларни жипслаштириб туриш маносида тушунилиш керак. Яни оёқларни бир бировникига текказиш суннат ёки мустаҳаб эмас, балки ҳадиси бораларидан жуда текс ва ўта жипс холда сафланиш лозим эканини тушуниш керак бўлади.
Демак, юқоридагилардан малум бўладики, мусулмонлар янги янги фатволар ва қарашларга эмас балки шаръий илмларни тўла қамраб олган мужтаҳид олимларимизга минг йил давомида амалда бўлиб келган фатволарига ва урфдаги фиқҳий масалаларга суяниш энг тўғри йўл хисобланади.
Абдуқаҳҳор Зияев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси