Яратилиш санаси 15.08.2021

Шуайб алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари қиссаси

Аллоҳ таоло Шуайб алайҳиссаломни Мадянга пайғамбар қилиб юборгач, у зот қавмларига панд-насиҳатлар қилишни бошладилар. Ҳамма даврларда бўлганидек, бу қавм ҳам у зотга қарши чикди, залолат ва исёнда давом этди. Орада кураш бошланди.

Аъроф сурасида ушбу жараённинг баёни келган.

«...ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келди. Ўлчов ва тарозини тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларини камайтириб қолманг ва ер юзида у ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.

Аллоҳга иймон келтирганларни қўрқитиб, Унинг йўлидан тўсиб, унинг қинғир бўлишини истаб, ҳар кўчада ўтириб олманг. Оз бўлган чоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг ва бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.

Агар мен ила юборилган нарсага сиздан бир тоифа ий-мон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунига қадар сабр қилинг. У ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир».

Аммо жинояткор қавм бу оқилона таклифни қабул қилмади. Сабр қилиб Аллоҳнинг ҳукм чиқаришини кутмади.

«Унинг қавмидан мутакаббирлик қилган зодагонлар: «Қасамки, эй Шуайб, сени ва сен билан бирга ий мои келтирганларни қишлоғимиздан чиқариб юборамиз ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», дедилар. У айтди: «Гарчи ёмон кўрувчи бўлсак ҳам-а?!

Агар Аллоҳ бизга ундан нажот берганидан сўнг миллатингизга қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мумкин эмас, Роббимиз — Аллоҳ хоҳласагина мустасно. Роббимиз ҳамма нарсани Ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасини ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан».

Шу йўл билан ишни ўзининг ҳақиқий эгаси ҳукмига ҳавола қилиб, иймон ва куфр ўртасида ҳукм чиқарувчи Ҳокими мутлаққа мурожаат этдилар. Шунда зодагонлар мўминларга таҳдид қилишга ўтишди:

«Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагон-лар: «Агар Шуайбга эргашсангиз, у ҳолда зиён кўрувчидирсиз», дедилар».

Ихтилоф шу ҳолга етганидан сўнг Шуайб алайҳиссалом

«...улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, сиз-га Роббимнинг рисолатларини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Энди қандай қилиб кофир қавмга ачинай», деди». Шу ерда қисса тугаб, Аллоҳнинг динини инкор қилган, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларга одатда қандай муносабатда бўлиш баён қилинади:

«Қайси бир шаҳар-қишлоққа расул юборсак, шояд, тазарру қилсалар деб, унинг ахлини йўқчилик ва қийинчиликлар ила тутганмиз» .

Албатта, Аллоҳ таоло пайғамбар йўллаб, яна унинг қавмига ҳеч қандай сабабсиз мусибат юбормайди. Бандаларни бекордан-бекорга зарар ва мусибатга гирифтор қилавермайди. Аввало, бандаларнинг ўзлари шунга лойиқ бўлишади. Зикр этилган қиссалардаги каби, улар Аллоҳ юборган пайғамбарга қарши чиқишади, У Зотга куфр келтиришади, одамларни иймон йўлидан тўсишади, исён қилишади. Шундан сўнггина Аллоҳ таоло уларга бало-офатларини юборади.

Оятдан англаш лозим бўлган мантиқлардан бири шуки, Аллоҳ таоло пайғамбар юбормасдан туриб, азоб туширмайди. Яъни Аллоҳ таоло кишиларни аввал Ўз элчиси орқали тўғри йўлга даъват этади, ваъз-насиҳатлар қилади, шундан кейин ҳам бош тортганларни азобга дучор этади.

Иккинчидан, бандаларга қашшоқлик ва мусибатларни юборишдан мақсад, уларни тавба-тазарру қилишга чорлашдир. Инсон фароғатда яшаса, ҳеч бир кам-кўсти бўлмаса, жуда кўп нарсаларни, ҳатто Холиқини ҳам эсидан чиқариб қўяди. Бошига мусибат етиб, ўзининг ожиз бир қуллигини англаб қолса, ўзига келиши муқаррар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло куфр ва исён аҳлига турли мусибатлар юбора-ди. Унинг бундан мақсади Ўзига бирор фойда кўзлаш ёки одамларни азоблаб, завқ олиш эмас. У Зот бундан беҳожат ва покдир. Парвардигорнинг иродаси — инсонларнинг манфаати, вақтида тавба-тазарру килиб, ўзларини ўнглаб олишга имконият бериш.

«Сўнгра ёмонликнинг ўрнини яхшиликка алмаштирганмиз. Ниҳоят кўпайишиб: «Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида, улар-ни сезмаган ҳолларида тўсатдан тутганмиз».

Вақти келиб Аллоҳ таоло мазкур ёмон ҳолатларни яхшиларига алмаштириб қўяди. Очлик ўрнига тўқлик, муси-бат ўрнига шодлик келади. Бу яхши ҳолларда одамларнинг мол-мулклари, орзу-ҳаваслари, нозу неъматлари зиёда бўлади. Аммо бу зиёдалик ҳам улар учун синов эканини англаб етишмайди. Шукр қилармикан деб, Аллоҳ таоло улар-ни яхши ҳолатларга солганини билишмайди.

«Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчи-лик етган эди», деганларида...»

Улар «Қийинчиликдан кейин осончилик келиши одатий ҳолат. Ота-боболаримиз замонида ҳам шундай бўлган, бизнинг давримизда ҳам шундай бўлмоқда, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Вақти келганда қийинчиликни тортдик, энди хурсандчилик қилиб олайлик», дейишади. Ушбу тушунча тўрига илиниб, ўзларини дунё матоҳига уришади. Фаровон турмушда бардавомлик уларни хотиржам килиб қўяди, ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилаверишади.

Ғафлат нигоҳларни қоплаб, хиралаштириб қўяди. Ана шунда Аллоҳ таоло уларни азоб-уқубатларга гирифтор қилади.

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, улар-ни касб қилган нарсалари туфайли тутдик».

Инсоният ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий на содда ҳақиқатни тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиги очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракот эшиги ланг очиб қўйилади, чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди, чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. 

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан бара котларни очиб қўяр эдик».

Бу ҳақиқатга каттаю кичик — барча кишилар ҳар бир соҳада гувоҳ бўлишлари мумкин. Инсонлар ҳақиқий ий-мон ва тақво соҳиби бўлган пайтларида уларга баракотлар осмонлар ва ердан очиб қўйилганига тарих шоҳид. Шу ўринда «баракот» деганда фақат озиқ-овқат, кийим-кечак ва моддий фаровонликкина кўзда тутилмаслигини ҳам эслатиб ўтишимиз лозим.

Бироқ бундай қилишмади:

«Лекин улар ёлғонга чиқардилар, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик».

Шуайб алайҳиссалом ўз қавмлари ҳалокатга учраганидан кейин бир муддат яшаб, сўнг бу дунёни тарк қилдилар. Тарихчилар: «Шуайб алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари, қавмлари билан бўлган ҳодисалар ва у зотнинг вафотлари Юсуф алайҳиссаломнинг пайғамбарликларидан ке-йин, Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин бўлган», дейдилар.

Абдураҳимов Баҳромжон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти Матбуот котиби