Бир оят шарҳи...
Аллоҳ таоло Исро сурасида шунда марҳамат қилади:
{ وَٱخۡفِضۡ لَهُمَا جَنَاحَ ٱلذُّلِّ مِنَ ٱلرَّحۡمَةِ وَقُل رَّبِّ ٱرۡحَمۡهُمَا كَمَا رَبَّیَانِی صَغِیرࣰا }
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт. (Исро сураси 24 ояти)
Бу оятдан Исломда ота-онага тавозели бўлиш тўғрисида гап кетмоқда. Динимизда фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи шу қадар каттаки ҳатто улар кофир бўлса ҳам модомики гуноҳга буюрмас эканлар уларга итоат этиш ва яхшилик қилишга буюради.
Ояти кариманинг гўзаллигига қарангки оятда"جناح" сўзи қанот деган маънони англатади. Қанот билан парвоз қилинади, у билан юқорига кўтарилади. Демак бундан тушунушимиз мумкинки дунёда эришган барча бойлигимиз, мансабимиз ва барча даражаларимизни ота-онамиз олдида паст тутмоғмиз даркор. Маъжозан айтганда бу дунёда нима билан учсак,юксалсак, нима билан кўтарилсак ўша нарсани ота-онамиз пойига қўйиш тушунилади.
Абдулбориев Иброҳим
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси