Қиёсий тафсир қандай тафсир?
Қуръони Каримнинг қиёсий тафсири - оят маъноларини бир неча манбалар, масалан, лингвистик, тарихий, илмий, ижтимоий ва маданий тафсирлар билан солиштириш орқали тушунтиришга қаратилган тафсир қилиш усулидир.
Қуръони Каримнинг қиёсий тафсири ислом динининг барча фанлари ҳамда оят мазмунига дахлдор бўлган бошқа илмлардан кенг маълумотга эга бўлишни талаб қилади, чунки Қуръони карим маъноларини янада чуқурроқ ва кенгроқ тушиниш ва тушунтиришда араб тили, тарих, география, табиий ва ижтимоий фанлар, фалсафа, адабиёт ва бошқа соҳаларга оид билимлардан фойдаланилади.
Тафсирнинг бу тури Қуръон оятларининг асосий маъноларини ойдинлаштириш ва уларни кўп қиррали тарзда шарҳлашга қаратилгандир, бошқача қилиб айтгнада, оятлар мазмуни, сиёқи, ҳамда тарих, маданият ва замонавий илм-фанга асосланган ҳолда Қуръон карим матнлари ва бошқа манбалар ўртасидаги таққослаш, аниқлик киритиш ва талқин қилиш учун ишлатилади.
Қиёсий тафсир атамаси сўз ва тил тузилмаларининг маъноларини тушунишга қаратилган лингвистик тафсирлар, оятларнинг тарихий мазмунини тушунишга қаратилган тарихий тафсирлар, илмий тафсир каби кўплаб соҳаларда қўлланилади. Қуръон оятларини замонавий-илмий кашфиётлар билан солиштириш ва оятларнинг жамият ва маданиятга таъсирини тушунишга қаратилган ижтимоий талқинларда ҳам ишлатилади.
Абдулбоқи Турсунов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим
юрти тафсир фани ўқитувчиси