📖 ТАВҲИД НИМА..?!
▫️Мавлоно шайх Алиюл Қорий (роҳимаҳуллоҳ): Тавҳидни шундай таърифлаганлар:
هو اثبات الوحدانية للذات الصمدانية
Абадий барҳаёт Зотнинг яккаю ягоналигини тасдиқлаш, тавҳид деб аталади.
(Завъул маолий китоби)
▫️Ушбу таърифдан Аллоҳ таоло ҳақида қуйидагича эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади.
— Аллоҳ таоло борлиқдаги бирор нарсага ўҳшамайди ва Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқдур;
— Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари Қурон ва ҳадисларда баён қилинган;
— Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг хақиқати қандай эканинг билишдан барча халойиқ ожиз.
▫️Суфий Оллоҳёр бобомиз ушбу масалаларни қисқа ва содда сўзлар билан тушунтириб қўйганлар:
Кўнгулда кечса кўзга тушса ҳар шай,
Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай
Удур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас Анинг зотига ҳеч ким ақли етмас.
▫️Яъни Аллоҳ таоло инсонниг кўнглига келган ва тассаввур қилган барча нарсалардан олийдур. Чунки бандалар замон ва макон ичида бўлган нарсаларни тассавур қиладилар. Аллоҳ таоло эса замон ва маконинг ичида эмас, балки уларнинг йўқдан бор қилган зотдир.
Муҳаммадхон Абдураҳманов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси