Тавассул...
️Абу Аюб ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ соллaлоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига келар, юзларини қабр устига баракотланиб қўяр эдилар.
️Буни "Сохта салафий" лар куфр ва ширкинг каттаси дейишади. Бирор бир мусулмонни ҳаёлига ҳам келмаймайдики Абу Аюб ал-Ансорий дек буюк саҳоба шу ишлари билан Аллоҳга ширк келтирган бўлсалар?! Аллоҳ сақласин!
️Саҳобалардан бирор бирлари, Аҳли илмлардан бўлган бирор бир салаф-у, халафлар бу ҳолатни инкор қилган эмас. Юзни Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қўйиш табарук бўлса, ширк амали ҳисобланмаса, қўлни қабрлари билан зиёратчини орасидаги панжарага қўйиш нечун ширк бўлсин!?
️Имом Ҳоким "Мустадрак" ларида саҳиҳ исноди билан, Имом Заҳабий саҳиҳлигига мувофиқ келган ҳолда ривоят қиладилар:
روي في مستدرك الحاكم بالإسناد الصحيح صححه الحاكم ووافقه الذهبي عليه (على تصحيحه): أن أبا أيوب الأنصاري وضع وجهه على قبر رسول الله فمر مروان بن الحكم فقال: ما يصنع هذا؟! فالتفت أبو أيوب رضي الله عنه فعرفه مروان ومضى، فقال أبو أيوب: ((إني لم ءات الحجر إنما أتيت رسول الله، إني سمعت رسول الله يقول: لا تبكوا على الإسلام إذا وليه أهله ولكن ابكوا عليه إذا وليه غير أهله)
️Албатта Абу Аюб ал Ансорий розияллоҳу анҳу юзларини Росуллуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қўйиб турган вақтларида Марвон ибн Ҳакам ўтиб Бу нима қилябти деди?Абу Аюб у томан юзландилар. Марвон у кишини таниб индамай кетди. Мен тошни олдига келганим йўқ Росуллуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида келдим, у зотдан: Динингизга йиғламанг агар аҳлига топширилган бўлса, лекин аҳлидан бошқасига топширилса шунга йиғланг деганларини эшитганман...
Абдураҳмонов Муҳаммадхон
“Хидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси