Савдонинг таърифи ва унинг шаръий хукми (1 қисм)
Ислом ҳуқуқида савдо шаръий аҳд (келишув) бўлиб, Китоб ва Суннат хамда аклий далиллар билан собит булган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
احل الله البيع
"Аллоҳ савдони халол қилди", дейди. (Бақара сураси, 275-оят).
Пайғамбаримизга (с.а.в.) рисолат келганида хам инсонлар савдо-сотик билан шугулланишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни кайтармадилар, балки, узлари бевосита ва билвосита савдо-сотиқ билан шугулландилар. Савдо-сотикнинг шаръий эканлигига, уламолар ижмоъ қилишган.
Аклий далилларга келсак, биласизки, инсон табиатан мол-дунёга хирсли қилиб яратилган. Шунингдек, тарихдан маълумки, одамлар узаро мол-мулкларини бирор нарса эвазига алмаштириш билан муомала қилишган. Бу эса, азалдан инсонларда савдо-сотикка эхтиёж мавжуд эканлигидан дарак беради.
Кийматли молни сотувчи ва олувчининг узаро розилиги билан алмаштиришлиги “савдо” деб аталади. Савдо - чучка, харом улган хайвоннинг гушти, кон ва шу каби шариатимизда харом қилинган нарса булмаслиги балки, Аллоҳ таоло халол қилган ва бирор бир кийматга эга, мол булишга лаёкатли нарсани аклли, хур ва балогат ёшига етган кишиларнинг узаро розилиги билан олди-берди қилишлигидир.
Шунингдек, юкорида зикр қилингандек, маълум бир кийматга эга булган мол узаро розиликсиз олди-берди қилинса, шаръий савдо хисобланмайди. Чунки, бу савдонинг таърифига хилофдир. Сотувчи таклиф қилганда, олувчининг кабули ихтиёрий бўлиб, хохласа олади, хохласа олмайди. Агар у одам олмаса, хеч кимнинг хаккига зарар келтирмайди.
Савдо сузлашувларида утган замонга далолат қилувчи сузлар булишлиги шартдир. Чунки, Аллоҳ таоло намозда булганидек, савдо учун махсус лафзларни жорий қилмади. Утган замонга далолат қилувчи лафзларда айтилган сузнинг тугрилигига далолат кучлирок булади. Шунинг учун савдода бундай сузлардан максадга мувофикдир.
Савдонинг рукни: Яъни, унинг мухим талаби, сотувчи томонидан таклиф, олувчи томонидан истакдир. Чунки, таклиф ва истак хар иккисини уша савдога рози эканлигига далолат қилади. Шунингдек, таклиф ва истак маъносидаги бошка сузлар хам булиши мумкин.
Савдонинг шарти: Сотувчи ва харид қилувчи сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқига эга булган, яъни, аклли, балогат ёшига етган, хур, сотувчи сотаётган махсулотида, олувчи бераётган пулида эгадор шахслар булиши лозим. Чунки, аклсиз булса, балогат ёшига етмаган, фойда-зарарни тушунмайдиган булса, алданиб колиши мумкин. Шунингдек, хур булиши керак. Чунки, куллар узлари кул бўлиб, нарсаларга молик эмаслар. Савдо уз урнида, яъни, кийматга эга булган ва мол деб эътироф этилган махсулотлар устида булиши керак. Чунки, савдодан максад кийматга эга булган ва фойдали молни узаро томонлар бир-бирига мулк қилиб беришдир. Шунинг учун мол деб эътироф этилмаган нарсалар устида савдо қилиш хам эътиборсиздир.
Юкорида зикр қилинган конун коидаларга риоя этилганда савдо-сотикда шаръий хукм пайдо булади. Унинг хукми сотилган махсулотда олувчи учун эгаликнинг собит булишлиги, сотувчи учун эса, пулда эгаликнинг хосил булишлигидадир. Качонки, юзма-юз туриб савдо қилинган булса, иккинчи томоннинг розилигисиз улардан бири мазкур савдони буза олмайди. Бунинг далили куйидагилардир:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
"يا ايها الذين امنوا اوفوا بالعقود"
«Эй мўминлар, ақдларга вафо қилинглар”.
Оятнинг зохирий маъносидан акдга вафо қилиш лозим эканлиги тушунилмокда. Маълумки, савдо хам акднинг бир тури бўлиб, уни бузиб юбормаслик, айни пайтда акдга вафо қилишликдир. Шунингдек, Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундай мархамат қиладилар:
" لا ضرر و لاضرار في الاسلام "
"Ислом динида узига хам, узгаларга хам зарар келтиришлик йук". (Имом Ахмад ва Ибн Можжа ривоят қилган).
Юкоридаги сотувчи хамда олувчи булган кишилар, узаро сахих савдо қилишганларидан сунг, бири иккинчисининг розилигисиз шартномани бузиб юборса, томонлардан бирига зарар келтириши мумкин. Уз биродарига зарар келтириш эса, исломда йук.
Махсулот сотувчи томонидан асосан ишора йули билан танитилади. “Салам”[1] савдосида махсулот сифати ва микдорини зикр қилиш оркали танитилади. Молни таништиришда ишора қилиш кифоя бўлиб, низога олиб бормайди. Сотилаётган махсулот пул булса, низога олиб келмаслиги учун уни танитишда сотувчи ишора ёки микдорини хамда сифатини айтиш оркали таърифлаб беради.
[1] Салам савдоси туғрисида кейинрок маълумот бериб утилади.
Абдуллаев Азимхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юти ўқитувчиси