Яратилиш санаси 27.02.2024

УСУЛИ ФИҚҲ

Усули фиқҳ – шаръий далиллар асосида ҳукмлар чиқариш усуллари-қоидалари ҳақида бахс юритадиган фандир. Шаръий далилларнинг манбаи тўртта: Куръони карим, Суннати набавия,

Ижмо ва Қиёс (таққослаш) 

“Усул” калимаси (асл) сўзининг кўплигидир. Унинг луғавий маъноси асослар, қонунлар, қоидалар деган тушунчаларни англатади. Истилоҳий маъноси эса, бу қоида  ҳеч қандай бошқаларга таянмайди, аксинча, бошқалар уларга суянадилар демакдир. 

Усули фиқҳ фани билан шуғулланадиган ва амалиётга тадбиқ этадиган мутаҳассис олим услубий деб аталади. 

Ислом ҳукмларининг асосий ва бошқа манбаи Қуръони каримдир. Қуръони каримдан сўнг Суннат, Ижмоъ ва Қиёс туради.

Исломий аҳкомларнинг манбаи Аллоҳнинг каломи бўлгач, бу аҳкомлар ҳам илоҳийдир.

Замонавий конституциалар инсон заковати ва тафаккурининг маҳсули ўлароқ, ҳар қанча мукаммал бўлмасин, барибир улар илоҳийлик касб эта олмайди.

Зеро, инсон ақли ва онги чегараланган бўли, улар ҳатою нуқсонлар қилишдан ҳолий эмас, инсон жамият тараққиёти мушкулотларини олдиндан кўра билишга ожиз. Қуръони карим кўрсатмалари ўн тўрт асрдан бери мусулмонларнинг ижтимоий иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳаётларида муҳим аҳамият касб этиб келаётгани унинг таълимотлари илоҳий эканлигига ёрқин далилидир.

Илоҳий қонунлар (шаръий аҳкомлар) Аллорҳнинг мукаллаф бандалари ҳатти – ҳаракатларига нисбатан талаб қилишёки ихтиёр бериш ёки буйруқ оҳангидаги хитобидир.

Шаръий аҳкомлао уч нарсани ўз ичига олади: ҳукм чиқарувчи ҳукм қилувчи ҳоким (яъни, Аллоҳ,) ҳукм қиқаришга боис ҳол (маҳкум фийҳ), шукм татбиқ этиладиган мукаллаф инсон (маҳкумун алайҳ).

Шаръий ҳукм мукаллаф бўлмаган инсонга татбиқ этилмайди.

Шу ўринда фиқҳий китобларда тез-тез учраб турадиган мукаллаф ва ғайри мукаллаф сўзларига ойдинлик киритиб ўтайлик.

Ислом Шаръий аҳкомларини қўллашда одамларни икки тоифага бўлади : мукаллаф ва ғайри мукаллаф.

Ғайри мукаллафлар сирасига балоғат ёшига етмаганлар, ақли ноқислар, ухлаб қолишлик, бетоб бўлишлик, унутиб қолишлик каби ўзларига боғлиқ бўлмаган самовий иллатларга мдучор бўлганлар киради. Бундай тоифадаги мусулмонларга шаръий ҳукмларни татбиқ этиш макжбурий эмас. Улардан бошқа барча тоифадаги аҳли Исломга мукаллаф дейилади ва улар шаръий ҳукмга итоат этишга мажбурдирлар. 

Шаръий ҳукмлар икки хилдир: таклифий (ундовчи) ва вазъий (соқит қилувчи) . талаб ва ихтиёр этишга боғлиқбўлган ҳукмлар таклифий ҳукмлар бўлиб, бу жиҳатдан амаллар фарз (вожиб), суннат, мубоҳ, макруҳ ва харомга бўлинади. 

Фарз (вожиб) – банданинг бажариши қатъий талаб қилинган шаръий ҳукмдир. Уни тарк этган банда жазога маҳкум этилади.

Ҳаром – банданинг қилмаслиги қатъий талаб қилинган шаръий ҳукмдир. Ҳаромни қилган банда жазога маҳкум этилади.

Суннат (мандуб) – банданинг бажариши талаб қилинган шаръий ҳукмдир. Аммо мандубни бажармаган киши иқоб (азоб) га лойиқ бўлмайди.

Макруҳ – банданинг қилмаслиги талаб қилинган шаръий ҳукмдир. Аммо уни қилмаган банда ҳам иқобга учрамайди.

Мубоҳ – бажаришлик ёки тарк этишлик бандада бўлган ҳукмдир.

Ишанов Исмоилхон 

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси