Яратилиш санаси 28.02.2024

ПОКЛИК

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини аввало руҳий-маънавий покликка, сўнгра жисмоний тозаликка чақиради. Ибодатнинг қабул бўлиши, ниятнинг холису поклигида, бадану либоснинг тозалигидадир. Ибодат деганда аввало бандачилигимиз сўнгра ҳар бир ишики инсониятга фойдаси бор, ҳалол беғараз амалларнинг барчаси ибодатга киради. Беғараз, самимий табассум бағишлаш ҳам ибодатга киради. Ён-атроф озодалигига, баданимиз тозалигига, соғлигимизга эътибор беришимиз буларнинг барчаси ибодатдир. Ҳар бир ишда савоб бўлса буларнинг барчаси ибодатдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб, Ўзинниг маҳбуб бандаларининг сифати баёнлаб дейди:

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

“Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради” 

Демак, Парвардигори оламга севикли банда бўлиш учун инсон ўзини, ён-атрофининг поклигига диққат қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилганларидек:

عن عائشة ، قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الإسلام نظيف فتنظفوا ، فإنه لا يدخل الجنة إلا نظيف »

“Пок бўлинглар, зеро Ислом дини покдир ва фақат пок кишилар жаннатга кирурлар” 

Динимизнинг асоси, иймонимизнинг бир бўлаги поклик экан, диққат қилишимиз лозим бўлган аввалги нарсамиз тозалик ва озодалик бўлиши керак.

Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли тиббиётга қанча янгилик киритилмасин, Сарвари Коинот Муҳаммад с.а.в.нинг бундан салкам 15 аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади, ҳайратда қолаверади. Абу Ҳаййон “Ал-Холис” китобида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кўз касалликлари ва томоқ оғриғига доир шундай тавсияларни берганлар: “Замбуруғларни олинг, нам ва қоронғу ерда 3 кун сақланг, улар моғорлаб қолади. Сихга олиб қиздиринг. Совугач, шу моғорни 3 марта худди кўзга сурма сургандай суртинг ва томоққа боғлаб олинг”. Кўзи оғриганларга Расулуллоҳ с.а.в. доимо асал, хурмо ейишин тавсия этар эдилар. Бундан ташқари замбуруғ сувини ишлатишни айтганларки, кейинчалик бунинг пенсилин экани аниқланди. 

Сил, йўталга чалинганларни ва балғам ташлаётганларни қир-адирга, чўпонлар ёнига жўнатиб, кўп сут ичишини тавсия этардилар. Ҳали микроб ва лабаратория кашф этилмаган жоҳилият даврида Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу касалликка аниқ ташхис қўйиб даволашлари диққатга сазовор. Чунки бу ҳозирги кунда силни даволаш учун кенг қўлланилаётган “сенаторум” усули билан айнан ўхшашдир.

Султонмаҳмудов Абдулмажид

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси