Яратилиш санаси 29.02.2024

Рўзанинг фарз қилиниши ҳақидаги ояти кариманинг тафсири

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз.

(Бақара сураси 183- оят.)

Мавло жалла ва ало улардан олдин ўтган миллат аҳлларига рўзани фарз қилганидек, мўмин бандаларига рўзани фарз қилганини хабар қилади.

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло унинг фарзлигини олий ҳикмат ва катта фойдасининг баёни билан сабабини кўрсатди. У Аллоҳ таолонинг буйруғига  
бўйсиниб, савобини умид қилиб, мубоҳ ҳойи-ҳавасларни тарк қилиш билан У Зотнинг тақвосига рўзадорнинг нафсини тайёрламоқдир. Токи, мўмин У Зотга тақво қилувчи ва ҳаром қилган нарсаларидан сақланувчи бўлсин.

Бу рўза Аллоҳ бандаларига фарз қилган рўзадир. У адад билан таъйин қилинган Рамазон кунларидир. Аллоҳ сизларга раҳмат ва енгиллик қилиб, ҳамма вақтда фарз қилмади. Рўзадаги бу раҳмат билан биргаликда рўза зарар қиладиган касалга ҳамда рўза унга машаққатли бўладиган мусофирга ифторлик қилиш ва рўза тутолмаган кунлари миқдорича кунларда қазо қилмоқликни жорий қилди. Бу бандаларга раҳмат ва енгиллик нишонасидир. Сўнг Аллоҳ таоло бу ой рўзасини бандаларга Ўзи фарз қилган Рамазон ойи эканлигини хабар қилди. Бу ой Аллоҳ таоло уммати муҳаммадийяни у билан мукаррам қилган, буюк китоб Қуръон нозил бўлиши бошланган ойдир. У китобни уларга дастури амал ва ҳаётларида маҳкам ушлайдиган низом қилди. Унда нур, ҳидоят, зиё бор. У ҳидоят йўлида юришни истовчилар учун саодат йўлидир. Бу ой бандаларга илоҳий раҳмат нозил бўлиш ойи бўлгани учун Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини таъкидлади. У Зот бандаларига фақат осонлик ва енгилликни ирода қиладиган Зотдир. Шунинг учун Рамазон кунларида мусофир ва касал учун ифторликни мубоҳ қилди. 

Сўнг Аллоҳ таоло Ўзи, албатта, дуо қилувчининг дуосини ижобат қиладиган, сўровчиларнинг ҳожатини бажарадиган, Ўзи билан бирор банда орасида парда йўқ бўлган, яқин эканлигини баён қилди. Бандаларга ёлғиз Ўзига дуо ва тазарруъ (итоаткорлик) билан мустақийм (бошқа динларга мойил бўлмаслик), динда Унгагина ихлос қилувчи ҳолда юзланмоқликлари лозим бўлади.

Батаҳқиқ Аллоҳ таоло бандалирга енгиллик қилди ва уларга емоқ, ичмоқни мубоҳ қилганидек, Рамазон кечасида аёллар билан фойдаланишни ҳам мубоҳ қилди. Мазкурлар ундан олдин (ибтидои Исломда) уларга ҳаром қилинган эди. Лекин, У Зот уларга емоқ, ичмоқни, аёллар билан фойдаланишдан иборат жинсий ҳойи-хоҳишни мубоҳ қилди, токи уларга бўлган Ўз фазли ва раҳмати зоҳир бўлсин учун. Дарҳақиқат хотинни баданни бекитадиган кийимга ўхшатди. У эркак учун сатр ва сокинликдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу унинг маъноси: “Улар сизлар учун сокинлик ва Сизлар улар сокинликдирсизлар” дедилар. Фажр тулуъ қилгунгача улар билан ўйнашишликни мубоҳ қилди. Кейин мубоҳ мубошаратнинг умумлигидан эътикоф вақтидаги мубошаратни истисно қилди. Чунки у тарки дунёчилик ва  ибодатга ажратилган вақтдир. Сўнгра Аллоҳ таоло бу ояти карималарни буйруқларига мухолиф, Ўзининг чегаралари бўлган муҳаррамот ва маъосийларни қилишдан огоҳлантириш билан тугатди. Уни бандаларига мукаммал баён қилди, токи, улар ундан сақлансилар ва муттақийлардан бўлишлари учун Аллоҳнинг шариатини мустаҳкам ушлашни лозим тутсинлар.  

سَبَبُ النـُّزُولِ - 

Оятларнинг нозил булиш сабаби 

Ибни Жарир Муоз ибни Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Ашуро кунида рўза тутдилар ва ҳар бир ойда уч кундан рўза тутар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва зикри олий бўлган Аллоҳ Эй иймон келтирганлар! Сизларга рўза фарз қилинди” оятини то "Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир” оятига етгунча нозил қилди. Бас хоҳлаган одам рўза тутиб хоҳламаган рўза тутмай мискинни таомлантирадиган бўлди. Сўнгра Аллоҳ таоло соғлом муқим кишига рўзани вожиб (фарз) қилди ва рўзага қодир бўлмайдиган катта ёшли одамларга эса таомлантириш собит бўлди. Шунда Аллоҳ таоло : "Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин” оятини нозил қилди.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. У Зот айтдилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бир киши рўза тутди. Ифторлик вақти бўлди-ю, ифторликдан олдин ухлаб қолди. Кечаси-ю кундузи емади, ҳатто кечқурун бўлди. Албатта, Қайс ибн Сирма Ансорий розияллоҳу анҳу рўзадор бўлди. Кундузи хурмозорда ишлар эди. Ифторлик вақти бўлганда хотинига келиб бирор овқатинг борми деди. Хотини йўқ, лекин кетиб сизга топиб келаман деди. У кундузида ишлар эди. Уйқуси ғолиб келиб ухлаб қолди. Шунда хотини келиб, эрига қараб: “Аллоҳ сени маҳрум қилсин!”, деди. Кундузи ярмига етганида У беҳуш бўлиб йиқилди. Бу воқеа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинган эди, бас бу оят (Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди) нозил бўлди. Улар қаттиқ хурсанд бўлдилар. Бас ушбу (Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг) оят нозил бўлди”. 

مَا تـُرْشِدُإِلَيْهِ الآيتُالْكَرِيمَْة
Оятлардан олинадиган фойдалар

1. Рўза Аллоҳ таоло уни барча мусулмонлар зиммасига фарз қилган барча уммат учун шариатидир. 

2. Рўза нафсни поклаш ва сабрга ўргатиш учун руҳий мадрасадир.

3. Аллоҳ таоло рўза фарз бўлиши учун Рамазон ойини ихтиёр қилди. Чунки у Қуръон ойидир.

4. Аллоҳ таоло Ўзидан раҳмат ва енгил қилиши учун соҳиби узрларга рўза тутмасликда рухсат берди.

5. Аллоҳ таолонинг чегарасидан ўтмоқ ҳамда буйруқ ва қайтариқларидан тажовуз қилиш жоиз бўлмайди. Чунки у башариятнинг яхшилиги учундир.

Муҳаммад Али ибн аш-шайх Жамил ас-Собуний (ҳафизаҳуллоҳ)нинг Раваъиул баён фий тафсири аятил аҳкам” асаридан олинди.

Нуруллаев Фозилхўжа

Билим юрти 4-курс 46-гурух талабаси