Тафаккур ила ҳақни топиш...
Қуръон инсонни ҳар ишда тафаккур қилишга чорлаб ва кўркўрона эргашишдан қайтаради.
Масалан:
{ أَفَلَا یَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَیۡفَ خُلِقَتۡ }
Ахир улар туяни қандай яратилганига
{وَإِلَى ٱلسَّمَاۤءِ كَیۡفَ رُفِعَتۡ }
Ва осмонни қандай кўтарилганига
{وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَیۡفَ نُصِبَت}
Ва тоғларни қандай тиклаб қўйилганига
{ وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَیۡفَ سُطِحَتۡ}
Ва ерни қандай ёйиб текислаб қўйилганига (ибрат назари ила) боқмайдиларми...?! [Ғошия сураси: 17-20]
Бундай оятлар жуда кўп ўринда келади. Биз бир нечтасини келтирдик халос. Бундай оятлар ҳар бир нарса ўзича бор бўлмагани, уни яратувчиси борлигини ва уни инсон ўзи эътибори ила топишга чорлайди.
Ислом ҳеч кимни мажбуран динга чорламаслигини ҳар ким эътибор билан қараса ҳақни топишга далилдир. Шунингдек яна кўплаб оятларда { أَفَلَا تَعۡقِلُونَ } “ақил юритмайсизларми“ дея очиқ чорловлар келган. Шундай экан тўғри тафаккур қилиш ҳақни топиш йўлларидан биридир.
Умаралиев Исроил
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси