Кимлар фатво беришга ҳақли бўладилар
Фатво берувчида қуйидаги сифатлар бўлиши шарт: Мухлис, тақводор мусулмон бўлиши, ақлли бўлиши, балоғатга етган бўлиши, адолатли бўлиши, яъни шариат курсатмаларидан чиқмайдиган бўлиши зарурдир. Чунки фатво Аллоҳ таолонинг ҳукми ҳақида хабар беришдан иборат. Фосиқнинг хабари дин соҳасида қабул қилинмайди.
Имом Шофеъий бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар: «Фақатгина қуйидагиларни ўзида жамлаган кишигина Аллоҳнинг динида фатво бериши мумкин: Аллоҳнинг Китобини, унинг носихи ва мансухини, муҳкаму ва муташобиҳинн, таъвили ва танзилини, маккийси ва маданийсини яхши билган бўлиши ва ундан нима ирода қилинганини ҳам билиши керак. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳ васалламнинг ҳадисларини чуқур ўзлаштирган бўлиши керак. Ҳадисдан ҳам Қуръондан билган нарсаларни билмоғи лозим. Араб тилини ва шеъриятини яхши билмоғи керак. Уларни инсоф ила амалда қўллаши шарт. Турли диёр уламоларининг ихтилофларини хам англаб етган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ўткир зеҳнли бўлмоғи ҳам керак. Фатво берувчи олим ундан савол сўраган кишига нисбатан муршид ва устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўровчи у билан бўладиган муомаласида одобли бўлмоғи, уни илми учун улуғламоғи ва эҳтиром қилмоғи лозим. Faм - ғуссада бўлган, аччиқланиб ёки қалби машғул бўлиб турган одамдан фатво сўраш одобдан эмас. Олимдан савол сўраган пайтда унинг далили сўралмайди. Жуда сўраш лозим бўлса, бошқа мажлисда ёки фатвоси қабул қилиб олгандан бир оз ўтиб сўраса, жоиз.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки илмсиз фатво берса, жойини дўзахдан олаверсин” деган сўзлари бежиз эмас. Мужтаҳидлар ижтиҳод илмини эгаллаб, “Адиллаи арбаъа” – шаръий аҳком чиқариладиган тўрт манбага суянган ҳолларида фатво берганлар.
Ишанов Исмоилхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси