Яратилиш санаси 25.10.2023

Маҳмуд Замахшарийнинг турли фанларга қўшган ҳиссаси ва тасаввуфий қарашлари (3-қисм)

Маҳмуд Замахшарийнинг “Мақомот Замахшарий” асари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун унинг таркибий тахлилига назар солсак. Биринчи мақома “Мақомат ал-марошид” деб номланган. Бу мақомада Замахшарий яхшилик ва ёмонликни бирбирига таққослайди. Унинг фикрича, яхшилик қанча бўлса ҳам оз. Яхшилик инсонни доимо ўзига жалб қилаверади. Лекин ёмонлик озгина бўлса ҳам унинг зарари кўп, у ҳалокатга бошлайди. Агар инсон иззат-икром, обрў эътибор кўришини хоҳласа, фақат яхшилик қилиши керак. Инсон ҳамиша огоҳ бўлиши, соғ кишигина ҳидоятга эришиши мумкин. Шунингдек, инсон ўз нафсини жиловлаши керак. У залолатга кетган инсонларни худди заҳарли илонга ўхшатади. Уларнинг заҳаридан ҳеч нарса қутқара олмайди. Фақат инсондаги Аллоҳга бўлган тақвогина, уларнинг заҳри – кучини йўқотади. Нафсларига қул бўлган инсонлар ҳақида фикр юритиб, шундай дейди: “Улар нафлларни деб залолатга кетадилар. Аллоҳ ҳар бир инсоннинг ноласини эшитади ва уларга нажот топиш учун имконият беради. Лекин улар ўз нафсларига эргашган ҳолда тўғри йўлдан адашадилар”. Мақома сўнгида у ўзига ўзи шундай дейди: “Сен ўзингни уларнинг ичига урмагин. Агар сен уларга аралашеанг, ҳолингга вой. Сен улардан йироқлашсанг, Аллоҳнинг фазли билан нажот топиб, ўз ниятингга эришасан”. 

Тақво мақомаси эса умрнинг қисқалиги, у бизнинг қўлимизда эмаслиги, дунёнинг зебу зийнатларига берилиб, уни янада қисқартирмасликка ундайди. Бу дунёнинг зийнатлари инсонни йўлдан адаштиришини айтиб, ўзига ўзи, агар сен фозил инсон бўлсанг, тўғри йўлни танлаб олгин ва шу йўл сени ҳидоятга олиб борсин, дейди. Унинг фикрича, дунё зебу зийнатларидан сақлайдиган устун бу тақво устунидир. 

Ризвон мақомасида ажал, ҳақиқат, орзу-ҳаваслар ўткинчи нарсалардир, дейди олим. Унинг фикрича, инсоннинг хайрли ишлари қолади, ёмои ишлар эса ўтиб кстади, шунинг учун инсон савоби кам, гуноҳи кўп ишларини қилишдан ўзини тийиши керак. Сен икки иш ўртасида турибсан, биринчиси бир соатлик лаззат, лекин ундан кейин афсус-надомат ва бахтсизлик бўлади. Иккинчиси эса бир соатлик машаққат ва лекин ундан кейин абадий бахт-саодат фаровонлик бўлади. Нафсу ҳаво, обрў-эътиборга бўлган муҳаббат сени шаҳватинг асирга айлантириб қўяди ва сенга дунёни кўрсатади. Лекин мана шу тиниқ сув остида балчиқ лойқа бор. Фақат инсон ақл-идрокигина уни шу балоларлан сақлаб қолиши, бундай ишлардан қайтариши мумкин. Маҳмуд Замахшарийнинг замон талабларига жавоб бера оладиган, хайрли ишларга ундаб, уларни бузғунчилик, ҳасад, ёмон ишлардан қайтаришга қаратилган асарларидан бири унинг “Атвоқ заҳаб фил-мавоъиз вал-хутаб” асаридир. Мирзо Юсуфхон Аштиёнийнинг таъкидлашича, юз мақоладан иборат ушбу асарни Маҳмуд Замахшарий Байтуллоҳни тавоф қилган вақтида ёзган. Унда ҳам инсон тарбияси, етук комил инсон масаласи, жамият ҳаётига салбий таъсир қилувчи иллатлар, шунингдек, инсонлардаги кибру ҳавонинг зарари ҳақида фикр юритилади. Замахшарий инсоннинг доимо илмли, адабли, тақводор бўлиши, булар инсонга энг меҳрибон ота-она каби яқин бўлишини уқтиради. Отаона ўз фарзандларига доимо яхши ният қилиб, уларга эзгулик тилаганлари каби илм, адаб ва тақво инсонга тўғри йўлни кўрсатади. Жумладан, биринчи мақола билан танишсак, унда олим шундай сзади: “Кишининг қадрини дину диёнат, илму маърифати ошириб қўйса, унинг фақирлиги ва етимлиги буни тушира олмайди. Шунингдек, кимда ким ёмон сифатлари ва нодонлги туфайли қадрипи туширган бўлса, у ҳеч вақт бойлик ёки нас-лнасаб билан уни тиклай олмайди. Инсоннинг асл обрўси бу унинг адабидир. У онадан ҳам дилкашроқ. 

Маҳмуд Замахшарий ипсонни яхшиликка ундаб, манманликдан йироқ бўлишга чақиради.  Шундагина инсон ҳасадгўйлар гинасидан холи бўлади. Чунки, элнинг маълум ва машҳур инсонлари доимо турли қийинчиликлар, ҳасад ва бўҳтонларга учраб турадилар. Буларни таърифлаб, Замахшарий шундай ёзади:

“Халқ орасида маълум ва машҳур булиш учуп имкони борича ўзингни камтар ва забун тут. Номингни эл аро овоза қилай десанг, ўзингни ном-нишонсиз тутқил. Машҳурликдан кўра махфийликпи афзал бил. Шуҳратдан кўра хилватни афзал бил. 

Энг бахтли одам шуки, у хушсуҳбат ва файз-футуҳли бўлиб, мазкур йўлдан юрмай, ўз омборчисига доимо бойлигидан, хазиначисига доим муҳтожларга ёрдам кўрсатишни амр қиладиган, ўз нафси ҳавоси жўш урганда жим бўл, деб босиб қўядиган, нафсонияти енгиллик қилганда уни енгиб, мақтов ва таҳсинга сазовор бўладиган кишидир”. 

Демак, Маҳмуд Замахшарий инсонни комиллик даражасига етакловчи шу хислатлар ҳақида гапириб, уларни тўғри йўлга бошлайди. Шунингдек, улардаги кибру ҳаво, манманлик, шуҳратпарастлик, илмсизлик, ҳасадгўйлик каби иллатларни қоралайди. 

Ўзининг бошига тушган қийинчиликларга чидамли одам дўстларидан етадиган азиятларга ҳам бардошли бўлур. У бировнинг қилган ёмонлиги учун жазо бериш ўрнига, ўзига олмай ёнидан ўтказиб юбораверади. Ана шундай одамга Аллоҳ томонидан гина, ҳасадсиз дил берилган, соф виждон ато этилган инсон дейилади. Қалби ёмонлик билан йўғрилган ва ёғланган қоғоздаги ёзув ранги осон кетгани каби дилидан эзгулик осон кетадиганларга Аллоҳ қирғин берсин, дейди Замахшарий. 

Олим инсонларни доимо эзгулик, яхшилик қилишга чақиради. Мана шу ишлар инсоннинг маънавий пок, беғараз, яхпш тилакли бўлишига олиб келади. 

Аввал қилиб келган хайрлигу эзгуликларингизга кейин ҳам эзгулик қилаверинг, чунончи қушнинг қанотидаги кичик патлари катта патларига мададкордир, деб ёзади. 

Эзгулик, хайрли ишларга астойдил кириш, уларни пайсалга солиб, кейин қиларман, деган ўйлардан воз кеч, шайтон йўлдан урадиган шошмашошарлик билан эмас, тафаккур ва идрок билан иш тут. 

Акл-идрок ва шароитга амал қилиб иш тугган банда асл ва иккинчи даражали мақсаду матлабларини жам қилиши муқаррардир. 

Инсоннинг тўғри йўлдан илгари бориши, ҳаётда ўз ўрними юиишида унга ҳамроҳ кишиларнинг таъсири ҳам катта. Шу нуқтаи назардан, Замахшарий йўлдош, дўстга нисбатан огоҳ бўлишга чақирар, ёмон йўлдошга эргашсанг, унинг оғуси билан заҳарланасан, яхшиси униш душманлари жумласидан бўл, дейди Замамаҳшарий, шунда унинт оғусию заҳматидан залок бўласан. 

Замахшарий барча яхшилик, эзгулик, хайру зҳсон, мурувватни аввал ўз яқинларига, сўнгра бошқаларга кўрсатиш лозимлигани уқтиради. 

Олим жамиятдаги, ҳаётдаги энг оғир иллатлардан бири сифатида порахўрликни келтиради. У пора сабабли ноҳаклик юзага келишини таъкидлаб, ундан золимлик вужудга келишини айтади. Жумладан, Замахшарий шундай ёзади:

Ислом динида икки “шин” ҳарфлари катта айблардандур, бири ҳокимларга ришва (пора) бериш бўлса, иккинчиси айблиларни шафоат қилиш. Шу сабабли, пайғамбар алайҳиссаломдан: “Лаъаналлоҳу ар-роший вал-мурташий, яъни, роший (пора) олувчига ҳам, берувчига ҳам Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин”, деган ҳадиси шариф содир бўлгандир”. 

Махмуд Замахшарий ҳалоллик, поклик, ҳалол меҳнат билан топилган барча нарсани эъзозлаш, ўрни билан сарф-харажат қилиш лозимлигини таъкидлаб, ўз ҳаётида ҳам шундай қилганлигини кўрсатади. Мол-мулкни бесамар сарфлаш инсонни таназзулга олиб келади, деб келтиради. Аллома ушбу ўринда жуда содда мисол келтиради. “Масалан, бир қўлда олтита бармоқ бўлса, бу ортиқлик бўлмай, камчилик ҳисобланади”, дейди Замахшарий. 

Демак, Маҳмуд Замахшарий кўп асарларида комил инсон тарбияси билан боғлиқ масалаларни муҳим деб билади. Инсон доимо илм олиши, ҳар қандай ишни акл-идрок, фаҳм-фаросат, шариатга, паиғамбар алайҳиссалом таълимотларига мувофиқ амалга ошириши лозимлигини таъкидлайди. У жамиятдаги зиёнкорлик, порахўрлик, исрофгарчилик, фисқу фасод, бахиллик, мутакаббирлик каби барча салбий иллатларни қоралайди ва уларни доимо йўқотиш, тузатиш зарурлигини уқтиради. 

Маҳмуд Замахшарийнинг юқоридаги асарларида колдирилган ўгит, насиҳат, маслаҳатлари ҳам кўп китобхонлар оммаси, ўсиб келаётган ёш авлодга йўналтирилган бўлиб шунингдек, ёшу қарининг ҳам аньаналаримизга хос ва мос тарбияланишларига сўзсиз хизмат қилади.

Ахунжанов Қобилхон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси