Битта мазҳабга амал қилиш лозимдир!
Маълумки шариатни асоси сифатида биринчи Қуръони карим турса ундан кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари туради. Лекин бу икки улкан асосни ҳамма ҳам англаб етавермайди. Қуръон оятлари не боис нозил бўлганлигини, ундан нимани ирода этилганлигини, ҳукми бошқа бир оят орқали бекор этилганми ёки йўқлигини ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисни нима мақсадда айтганларини, ҳадисни кандай кишига айтганларини ва бошқа бир неча шартларни билмай туриб қуръон ва ҳадисга амал қилиш мумкин эмас. Ана шундай масулиятли, оғир ҳамда шарафли бўлган бу вазифани Аллоҳ азза ва жалла иқтидор ва ақл заковат ато килган забардаст уламолар ўз бўйинларига олганлар ва ижтиход қилиш орқали Қуръон ва ҳадисга тўғри амал қилишимизда жуда муҳум бўлган мазҳаб деб аталмиш ёркин йўл тузиб кетганлар.
Ижтиход қилиш дегани эса луғатда бор тоқат ва имкониятни бирор ишни бажариш ёки бирор максадга эришиш учун ишлатиш маъносида бўлса, фиқхий атама сифатида фақиҳ томонидан бор имкониятни амалий ҳукумларни тафсилий далиллар яни асосий манбъалардан чиқариб олиш учун ишлатиш ёки шариат ҳукумларини киёс орқали Куръон ва хадисдан белгилаб олиш маносини беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки мазхабга тобеъ бўлиш дегани бу оят ва ҳадисни бир чеккага суриб кўйиб бир инсонни фикрига эргашиш дегани эмас балки оят ва ҳадисни айни хақиқатига асл мохиятига эргашиш демакдир.
Сарвари коинот Пайғамбар алайҳиссалом Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга қозилик вазифасини топшириб Яманга жўнатаётганларида у кишидан бордию Куръон ва суннатда муаммолар ечилишини топа олмасангиз нима киласиз деб сўрадилир. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу шахсий фикримга асосланиб ижтиход киламан деб жавоб берганларида Пайғамбар алайҳиссалом у зотнинг кўксиларига қўллари билан уриб Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки ўз Пайғамбарининг элчисини Пайғамбар рози бўладиган йўлга йуллади деб розилик билдирган эдилар. Бу мазхаб бошиларимиз манашу хадисга таяниб ижтиход қилганлар ўзларича эмас. Уларга эргашлигимиз лозимлигини эса Курони Карим куйдагича баён килади. “Агарда билмасаларингиз олим (биладиган кишилар)дан сўранглар”.Манашу ояти карима бизларга мазхабга эргашиш вожиб эканига далолат қилади. Энди кандай олимлардан сўраш керагу қандай мазҳабга эргашиш керак эканлигини эса Пайғамбар алайҳиссалом бир узун хадисларини аввалида тушунтириб берганлар, “Сизларни яхшиларингиз мени давримда яшаганларингиз сўнг уларга яқин даврда яшаганлар сўнг уларга якин даврда яшаганлар сўнгра ёлғон кенг таркалади”. Кўриниб турибдики Пайғамбар алайҳиссалом 3 даврни мақтадилар зикр килдилар. Биринчи давр сахобаи киромлар даври, иккинчи давр тобеъинлар даври, бу даврда Имоми Аъзам Абу Ханифа яшаб ўтганлар кейинги давр табаъ тобеинлар даври бу даврда имоми Молик, имоми Шофиъий ва имоми Ахмад ибн Ҳанбаллар яшаб ўтганлар. Агар манашу ҳадисга диққат билан эътибор берган инсон соғлом табиатли бўлса Пайғамбар алайҳиссалом мақтаган даврда яшаб ўтган бу мазхаб бошиларни бирларига эргашиш лозимлигини ўзига дастак қилиб олади. Ха факат бирларигагина. Бирданига тўртталарига эмас. Зеро халқимиз орасидаги икки қайиққа минган одам ғарк бўлур деган мақол бежиз эмас. Мазҳабларни орасини жамлаб бўлмасликка бир мисол келтирадиган бўлсак, бизни ханафий мазхабимизда танадан оқиб чиқган кон, йиринг ва оғиз тўла келган қусқи таҳоратни синдиради. Имоми Шофиъий роҳимаҳуллоҳни мазхабларида эса синдирмайди. Демак шундай бўлганидан кейин ақилли, хушли инсон битта мазхабга ёпишиб олиш керак эмас балки тўрттала мазҳабга ҳам эргашавериш керак демайди балки, битта мазҳабни маҳкам ушлайди.
Абдуллаев Азимхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси