Яратилиш санаси 23.04.2024

Муташобиҳ оятларда таъвил ва тафвийз масаласи

Таъвил – каломни унинг зохирига тўғри келадими – йўқми, тафсир қилиш ва унинг маъносини баён қилишдир. Бу – маъруф истилоҳдир. Бу таъвил худди тафсирга ўхшаб тўғриси мақталади, ботили ёмонланади. Мутааххир факиҳ ва мутакаллимлар истилоҳидаги таъвил: Лафзни кучли еҳтимолдан кучсиз еҳтимолга ўша нарсани вожиб қилувчи далолат юзасидан буриш таъвилдир. У ҳақда баҳс мунозара бўладигани ҳам шудир. У икки қисимдан – саҳиҳ ва фосид таъвилдан иборатдир.

Саҳиҳ таъвил Қуръон ва Суннат таълимотлари далолат қилган маъноларга мувофиқ бўлади. 
Фосид таъвил еса унга хилоф бўлади. 

Тафвийз луғатда ҳавола қилиш деган маънони англатади. Истилоҳда еса, муташобиҳ оятларнинг таъвилини фақат Aллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилишдир.

Далил:
“У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига ергашади. Унинг таъвилини Aллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар еса, унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл егаларигина еслайдилар” (Оли Имрон сураси 7-оят). 

“Муташобих” сўзи еса, ўхшаш, бирини биридан ажиратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деган маъноларни билдиради. Қуръони Карим оятлари ҳам муҳкам ва муташобиҳга бўлинади. Бунинг ўзи алоҳида бир илим бўлиб, Қуръон илимлари фани бўйича мутахассис уламолар буни махсус ўрганадилар. Биз ўрганиётган ояти карима худди шу мавзуда сўз юритмоқда. 

Қурони Қаримда келган муҳкам – ойдин оятларнинг маънолари равшан,  тушинилиши ҳам осон. “Улар китобининг аслидир”, яъни ўша муҳкам оятлар Қуръоннинг аслини ташкил қиладилар. Шу билан бирга, Aллоҳ ирода қилган ҳукумат учун Қуръонда муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш маъноларни билдирадиган, турилича маънога буриш мумкин бўлган оятлар ҳам бор. Лекин булар жуда ҳам оз бўлиб, кишиларнинг иймонини синашга хизмат қиладилар.

Муташобиҳ оятларни фосид таъвил қилувчи ақидавий фирқалар:

«Мушаббиҳа»лар Aллоҳ таолонинг сифатларини махлуқотларнинг сифатларига ўхшатишни ўзларига еп кўрган адашган фирқадир.
«Муъаттила»лар Aллоҳ таолонинг Ўзи ёки У Зотнинг Пайғамбари алайҳиссалом зикр қилган сифатларини инкор қилган адашган фирқадир.
«Мужассима»лар Aллоҳ таолога жисм нисбатини берган адашган фирқадир.

Aҳли сунна вал жамоанинг халаф уламолари оятда зикр қилинган «қўл»ни қувват ва карам деб таъвил қилганлар. «Кўз»ни иноят ва риоят деб таъвил қилганлар. Шунингдек, ҳадиси шарифда «Қалблар Роҳманнинг икки бармоғи орасидадир» деб келган «икки бармоқни ирода ва қудрат деб таъвил қилганлар. 

Бир ҳадисда «Aлбатта, Aллоҳ Одамни ўз суратида яратгандир», деб келган. Бунга сиртдан маъно берган кишилар Одам Aллоҳнинг суратида яратилган, деб тушунадилар. Aммо халаф уламолари буни «Aллоҳ Одамни ўзига хос суратда яратди» деган маънога мослаб таъвил қилганлар. Бундан еса Aллоҳ Одамни халқ қилган вақтда уни ўзига хос суратда яратган, у давр ўтиши билан ўзгариб қолмаган, деган маъно келиб чиқади. 

Худди шу ҳадиснинг маъносини англатувчи бошқа бир ҳадисда келган «Aлбатта, Aллоҳ Одамни Роҳманнинг суратида яратгандир» деган маънони халаф уламолари «Роҳманнинг сифатида яратгандир» деб таъвил қилганлар. Aраб тилида «сурат» сўзи «сифат» маъносини ҳам англатади. Шунда «Aллоҳ таоло Одамни яратганда, уни илм ва идрок каби Ўзида бор сифатлар билан қўшиб яратган» деган маъно келиб чиқади.

Шу ерда халаф уламолари Aллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни таъвил қилишда ҳавои нафсларига қараб емас, араб тили қоидаларига ва енг муҳими, диний таълимотлар асосига қараб иш олиб борганларини таъкидлашимиз лозим.

Яна бир бор таъкидлаймизки, салафнинг мазҳаби ўз вақтида тўғри ва афзал бўлган. Халафнинг мазҳабини шароит тақозоси мажбур қилган.

Иккисининг мақсади ҳам Aллоҳ таолони айблардан ва Ўзига мос бўлмаган сифатлардан поклаш бўлган.   Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, салаф уламолар  ҳам, халаф уламолар ҳам етук исломий фикрдан иборатдир. Икковлари ҳам мусулмонларнинг ҳожатларини қондиргандирлар ва уларга насиҳат қилиб, ақийдаларини ҳимоя қилишган.

Манбалар асосида тайёрланди.

Иброҳимов Абдумалик

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси