ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОҚИМЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) огоҳлантириб айтганларки: “Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингатлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу айтганлари вафотларидан кейин ўз тасдигъини топди. У фирқалардан қадария, муржиа ва ҳаворижларни ўз ҳадиси шарифларида номма-ном келтириб, улардан огоҳ бўлишни васият ҳам қилганлар.
Хулафои рошидинлар замонидан то Имом Мотуридий замонасигача, асосан қуйдаги фирқа ёки оқимлар пайдо бўлиб, уммати Муҳаммадия ўртасига тафриқа ва фитна солишга ҳаракат қилган эдилар.
Улар – қадария, муржия, ҳавориж, мўтазила, равофиз (равофизийлар), сабаия, зирория, жаҳмия, ботиния, қаромита, хуррамия, карромия (мужассима), жорудия, сулаймония(жарийрия), бутрия, баҳния муғирия, жаноҳия, мансурия, ҳаттобия,хулулия, азориқа, нажадот, суфрия, ажорида, қозимия, шаҳбия, маълумия, мажҳулия, маъбадия, рашидия, мукаррамия, ҳанзия, иброҳимия, воқифа, ҳафсия, ҳорисия, язидия, маймуния, мўтазила фирқаларидан-василия, амбия, ҳузалия, наззомия, мурдория, маъмария, самомия, жоҳизия, хобития, ҳимория, ҳатотия, жуббоия, баҳшамия, Солиҳ қубба, марисия, каъбия, жуббоия, баҳшамия, муржиа фирқаларидан – Абу Шимр, Муҳаммад ибн Шабиб ва Холидий фирқалари, яна муржиага юнусия, ғассония, савбония, сунания, марисия, нажжориялардан – бурғусия, заъфарония, мустадрика, карромийлардан – ҳақоиқия, тароиқия, исҳоқия.
Демак, зикр этилганлардан 20 фирқа рофизийлар, 20 фирқа хаворижлар, 20 фирқа қадарий ва муржилар, 12 фирқа қолган нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадиси шарифда айтилган 72 та адашган фирқаларнинг ададига тўғри келади.
73-фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадиси шарифда қайд этилган ножия (нажот топувчи) фирқадирким, Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад, Авзоий, Саврий каби буюк мужтаҳид алломалар ва уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдирлар. Кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу саодатманд жамоага Жаноб Расули акрам (с.а.в.)дан тортиб, саҳобаи киромлар, тобеинлар, табаа тобеинлар, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари каби мужтаҳидлар, муҳаддислар, араб тили наҳви ва адабиёти намояндалари, қироат ва тажвид ровийлари, тасаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар, шуҳадою солиҳу зоҳид бандалар ҳамда турли бузғунчи оқимларга эргашиб кетмаган мусулмонлар кирурлар.
Ислом ниқоби остида пайдо бўлган оқимлар тарихига эътабор берадиган бўлсак, уларнинг илизлари узоқ мозийга бориб тақалишини кўриш мумкин.
Хошимов Нуриддин
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси