ЎТМИШДАН САБОҚ
Аллоҳга шукрлар бўлсинки, кўплаб аждодларимиз орзу қилиб эришаолмаган хуррият ва ўз эркига эгалик бахтига бизлар сазовор бўлиб турибмиз. Худосизлик, даҳрийлар замонидан кейин эришилган бундай улуғ Истиқлол неъматни қалбида имони ва ватанига муҳаббати бўлган ҳар қайси киши қадрлайди ва асраб авайлайди.
Халқимизнинг асрий орзуси бўлган қадриятларимизни тикланиши, аждодларимизнинг сиймолари ва бой мерослари кенг кўламда ўрганилиши ҳамда маънавиятимиз ва динимизни мукаммал тушинишга бўлган ҳаракатлар қонун билан ҳимоя қилиниши чексиз ифтихор десак адашмаймиз.
Диёримизни эгаллаб олган мустамлакачилар ер усти ва ер ости бойликларини олиш билан кифояланмай, бир неча асрлардан буён нажот маёғи бўлиб келган халқимиз маънавияти ва қадриятларига чанг солдилар, миллат пешволари бўлган олимлар ва саҳоватли бойларни қатағон қилдилар, азизу авлиёларнинг қабрлари ва қадамжоларини оёғости қилдилар. Натижада биз ўзлигимизни йўқатаёзган эдик, Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан 1991-йил 31-август куни Мустақилликка эришдик ва Аллоҳга шукрки ўзлигимизни англашга эришдик
Юртимиз мустақил бўлгач дунё мамлакатлари орасида ўз нуфузи ва муносиб ўрнига эга бўлди. Ўзбек халқи аждодлари йўлидан бориб, ҳечкимдан кам эмаслигини кун сайин намоён этиб бормоқда. Шундай бахтли онларда ҳар биримиз ўзимизнинг қадриятларимизни билишимиз, миллий меросимиздан баҳраманд бўлиб, ота-боболаримиз юрган покиза ва муқаддас йўлни тутиб, диний бағрикенглик, бир-бирмизга самимий ва илиқ муносабатларда, ирқчилик, миллатчилик, тафриқага барҳам бериб, барчамиз ушбу она заминда бир тану бир жон бўлиб яшайлик азизлар!
Нуриддин Хошимов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси