Яратилиш санаси 01.05.2024

ХОРИЖИЙЛАР КИМ..

Хорижийлар: (араб. – ажралиб чиққанлар, исёнчилар) – Исломдаги илк оқим тарафдорлари. Ҳалифа Али (р.а.) билан уммавийлар ўртасидаги кураш давомида VII асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Улар ўз сафларига қўшилмаганларни “диндан қайтган” деб айблаб, уларга қарши муросасиз кураш олиб броган диний – сиёсий оқим.

Муовия ҳалифа Али ибн Абу Толиб ҳокимиятини тан олишдан бош тортиб, Дамашқда ўзини ҳалифа деб эълон қилган. Шунингдек, бундай ҳодиса бўлишига асосан 36/656 йили учинчи ҳалифа Усмон (р.а.) ўлдирилиши муносабати билан Али (р.а.) ва Муовия тарафорлари ўртасидаги кескин қарама-қаршиликлар сабаб бўлган. Марҳум халифанинг яқин қариндоши бўлган Муовия халифалик тахтини эгаллаган Али (р.а.)дан айтбдор жиноятчоларни топширишни талабн қилган.

Муовия ва Али (р.а.)лар ўртасида 38/658 йилда уруш бошланди. Уч ой давом этган уруш натижасид Али (р.а.) Муовия тарафдорлари (умавийлар) билан музокара олиб боришга кўнган. Бу ҳол Али (р.а.)ни ҳақиқий ворислик ҳуқуқига эга деб ҳисоблаган тарафдорлари ўртсида норозилик туғдирган. қўшиннинг бир қисми (12000 киши) Али (р.а.)ни келишувчиликда айблаб, ундан ажралиб кетган ва кейинчалик Али (р.а.)га ҳам, умавийларга ҳам баб – баровар қарши кураш бошлаган. Ана шу гуруҳ тарафдорлари хорижийлар деб ном олган.

Хорижийлар ўзлари томонидан “диндан қайтган”, деб эълон қилинган сиёсий ва ғоявий рақибларга нисбатан муросасиз бўлган. Уларнинг таълимотига кўра, халифа диний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин: агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўштилади ва ҳатто қатл этилади.

Хорижийларнинг фикрича, эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим. Эътиқод гуноҳкор кишиларни жазолаш масалаларида хорижийлар муржиийларга қарама-қарши турган.

Шунингдек, хорижийлар диндор кишининг ислом арконларига содиқлигини амалгам оширган ишларига қараб баҳолаш керак, деб ҳисоблаб, уларнинг талқинидаги ислом қоидаларига риоя қилмаган ҳар қандай ҳукмронга бўйсунмаслик, уни ағдариб ташлаш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган эди. Бундай ғоялар ҳокимият учун курашнинг зўравонликка асосланган усуллари келиб чиқишига ва минглаб кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келди. Шу билан бирга, ислом тарихининг дастлабки даврларидан эътиборан пайдо бўлиб, жамиятда носоғлом ва беқарор вазиятни вужудга келтиган турли бузғунчи диний оқим ва гуруҳлар вужудга келган.

Уммавий ва аббосий халифалар VII-IX асрларда хорижийларга қарши кескин кураш олиб борди. Бунинг натижасида хорижийлар қириб ташланди, уларнинг қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини вужудга келтирди. Хоижийлар халифаликдаги кўпгина қўзғалонларда қаташган. Уларнинг қарашлари ва фаолиятига қўшилмаганларни кофирга чиқариш, уларга қарши “жиҳод” олиб бориш ҳақидаги ғояларни ишлаб чиқиб, террор услубини қўллаш орқали ҳукмдорларни жисмонан ёъқ қилиш амалиётини бошлаб берганлар.

Каъбул-Аҳбордан ривоят қилинади; “шаҳид учун иккита, хорижийларни ўлдирган кишиларга ўнта нур бор. Жаҳаннамнинг эшиги еттита бўлиб, уларнинг биттасидан фақат ҳарурийлар киради. Улар бир вақтлар Довуд (а.с.)га ҳам қарши уруш олиб борган”. Бани Саводдан ривоят қилинади; “Али ибн Абу Толиб (р.а.)нинг шундай деганини эшитдим; “Аллоҳ Таоло мени ёмон кўрган қавмни ёмонлик билан дўзахга киргизади”.

Манбаларда келтирилишича, бидъатчилар жамоаси олти тоифа бўлиб, улар ҳам ўз навбатида, бир неча фирқаларга бўлинади. Уларнинг барчаси бидъатчи, адашган ва Аҳли Сунна вал- Жамоадан ажралиб чиққан. қиёмат кунида уларнинг жойи дўзахдадир. Фақат Аллоҳ Таоло тавҳидлари сабабли дўзахдан чиқаришини ихтиёр қилганларигина бундан мустаснодир.

Бидъатчилар қуйидаги олтита тоифага бўлинадилар: ҳарурия, рофизия, қадария, жабария, жаҳмия, муржиа. Мана шу тоифалар Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганлари каби 72 фирқа. 73-тоифа эса нажот топишни умид қилган, жамоат йўлини маҳкам тутган, (турли адашган) фирқалардан бидъат ишлардан ўзини тийган, шунингдек, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва фирқаларга бўлинмаган саҳобаларга эргашган кишилардир. Улар қиёмат кунига қадар фирқаларга бўлинмайдилар, йўлбошчилари олимлардир, раҳнамолари эса Аллоҳ Таолонинг китобидир.

Аҳмаджанов Иброҳимжон

Билим юрти мударриси