РОФИЗИЯ ТОИФАСИ
Рофиз – бу сўз араб тилидан олинган бўлиб, тарк этиш, рад этиш, баъзан маслагидан қайтиш маънола-рида келади. Ўрта асрларда сунний ислом илоҳиётида изчил йўлдан четга чиққан оқимлар, хусусан шиалар (Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.)нинг ҳуқуқини рад этган-лари учун) Рофизийлар деб аталган. Кейинчалик Али ибн Абу Толиб (р.а.)ни эъзозлашда ҳаддан ошдилар ва ҳатто уни (Али (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.) ва муҳожиру ансорийлардан ҳам устун қўйдилар.
Рофмзийлар ҳарурийлар кабм: «Имон амалда эмас, балки фақат сўзда қурилади», - дейди. Али маъсум (гуноҳдан пок) эди, бирон-бир гуноҳ унга нисбат берилмайди. Шунинг учун улар Алига эътимод қилишда ҳаддан ошдилар ва унга бутун вужудлари билан боғланиб қолдилар.
Рофизийлар насронийлар Исо (а.с.)нинг йўл ва сўзларини инкор қилганлари каби Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини рад этдмлар. У (Пайғамбаримиз)нинг муҳаббатига тажовузкорлик қилдилар ва шу сабабли «рофизийлар» номини олдилар.
Шаъбийдан ривоят қилинади: «Рофизийлар ҳайвон бўлганларида ёввойи эшак, агар қуш бўлганларида, албатта, йиртқич бўлар эдилар».
Ибн Аббос (р.а.)дан Ато ривоят қилиб, дейди: «Қадарийлар сўзи куфр, ҳарурийлар сўзи ҳалокат, рофизийлар сўзи эса залолатдир». Ибн Аббос (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Қиёмат яқинлашганда бир қавм пайдо бўлади. Улар аҳли байтимнинг муҳаббатини ўзиники қилиб олган рофизийлардир».
Аҳли Сунна вал-Жамоа (олимлари): «Али (р.а.) қанчалик улуғ зот бўлмасин, Аллоҳнинг ҳузурида пайғамбарлар ундан кўра даража жйҳатидан улуғроқдир», - дейдилар. Инсонларнинг бирортаси пайғамбарлардан улуғроқ даражани орзу қилмайди, агар орзу қилса ҳам бу истак унда шайтон васвасаси туфайли пайдо бўлган. Шайтон (инсонларни) нимагаки дучор қилса, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини бекор қилиб, ўз оятлари билан ҳукм қилади.
Рофизия тоифасидан ҳам бир неча фирқалар вужудга келган.
Маматходжаев Тўхтасин
Билим юрти девонхона мудири