Билим юртида хатми кутуб қилинди...
Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи маёқдир. У инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликларга ошно этади. Яхши китоб тафаккурга қанот, қалбга ёруғлик бағишлайди.
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгусидир. Китоб мутолаа қилган инсон эркин фикрлайди, дунёқараши кенгаяди, ақлан етук бўлади ҳамда маънавияти шаклланади. Шунингдек, ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади.
Шу мақсадларга етиш йўлида “Ҳидоя” ислом билим юртида талабалар билан дарсдан ташқари вақтларида дарсга алоқадор қўшимча адабиёт сифатида намоён бўлган китобларни ўқиб-тугатиш, мавзулари доирасида илмий баҳслар қилиш, эркин тарзда фикр алмашишга тарғиб қилинади. Мадраса талабалари асосий дарсликка оид фанларни мустаҳкам эгаллашликлари йўлида қўшимча дарслар учун Мадраса раҳбарияти томонидан моддий ва маънавий кенг имкониятлар яратиб берилган.
2023-2024 ўқув йилида 3-курс талабалари билан биргаликда Март ва Апрел ойларида Мантиқ фанига оид Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ Гангуҳийнинг "Тайсирул мантиқ" китоби ҳамда Араб тили(Наҳв) фанига оид Жамолуддин ибн Ҳишомнинг "Шарҳу Қатрин надаа ва баллис содаа" китоблари ўқиб тугатилди.
Тўгарак давомида доска ва электрон доскалардан кенг фойдаланилди. Дарслар эркин фикрлаш асосида ташкил қилинди. Жорий ўқилаётган китобдаги маълумотларни бошқа шу фанга оид китоб маълумотларига таққослаб ўрганилди. Дарс давомида талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришди. Улар томонидан туғилган саволларга жавоб бериб борилди.
Ушбу китобларни хатмонаси муносабати билан мадраса раҳбарияти ва ўқитувчилари таклиф қилинди. Унда билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С. Мадмусаев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи А. Турсунов, ва билим юрти устозлари иштирок этишди. Талабаларга дуои-хайр қилинди.
Саминов Азамжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси