Мовароуннаҳрга исломни кириб келиши
Мовароуннаҳрда Қутайба ибн Муслим Боҳилий ниҳоятда машҳур бўлди. У ҳижрий 87 (милодий 706) йилда Пойкент шаҳрини фатҳ қилди. Ҳижрий 89 (милодий 709) йилда Суғд юртлари - Насаф ва Кешда фатҳ ишларини олиб борди. Ҳижрий 91 (милодий 710) йилда Бухорони, сўнгра Толикон, Фареб ва Балхни фатҳ этди. Ҳижрий 93 (милодий 712) йилда Самарқандни, ҳижрий 94 (милодий 713) йилларда эса Шош ва Фарғона шаҳарларини эгаллаб, Қуқонгача етиб борди. Сўнг Қутайба ҳижрий 94 йилда Қобулни, ҳижрий 96 (милодий 714) йилда эса Қашқар ва шарқий Туркистонни фатҳ килди. Бу буюк кўмондон ўзининг фатҳларини икки дарё орасидаги Мовароуннаҳр деб аталган жойларнинг барча ҳудудларига тарқатди ва Хитойгача кириб борди. Хитой подшоҳларига жизя солди, шарқ томон юриб кетаётган Қутайба шу ерда тухтади.
Қутайба жуда катта минтакаларни Ислом ҳукмига бўйсундирди. Мазкур минтакаларнинг майдони 4 миллион км2дан ошиб кетди. Бу минтақалар Кавказ минтақаларидан бошланиб, Каспий денгизининг жануби томон ёйилган эди. Шимолда Урта Осиё, шарқда эса Шарқий Туркистон ерларини фатҳ килди. Кейин ғарбга қараб Қобул, Афғонистон, Сижистонни бўйсундирди.
Аллох Мовароуннаҳрни унинг қўли билан фатҳ килган ноёб қобилиятли мусулмон кўмондон Қутайба ибн Муслим. У яшил яйловларга, чўккили тоғларга ва улкан бойликларга эга Самарқанд остонасида эди. Ҳа, шаҳар аҳли бутпараст эди, лекин унинг шаҳарни ҳимоя этадиган кучли қушини ва ғалабаларга бой тарихга эга ғозийлари бор эди. Қутайба буни яхши биларди. Лекин нодир қобилиятли Қутайбадек қўмондон ҳийлалар устаси эди. Жойни атрофлари билан яхшилаб ўрганди. Сўнг қушинини бир неча бўлакка ажратиб, шаҳарни ўраб турган улкан ва виқорли тоғлар томон юборди. Мусулмонлар душман кўзидан пана пистирмалар кўйдилар. Тонг чоғи шаҳар эшиклари очилиб, деҳкон ва савдогарлар зироатгоҳ ва тижоратгоҳларига чиққан пайтларида мусулмон қўшини улар томон ҳудди селдек йўлидаги ҳамма нарсани оқизиб келиб, бир томчи хам қон тўкмасдан, тезликда шаҳар ўртасида учрашди.
Самарқанднинг таслим бўлмасдан иложи қолмаган эди. Шаҳар ҳокими, аъён ва қўмондонлари тоғлар томон кочишди. Одамлар ғозийлардан қўркиб, уй-уйларига кириб кетишди. Фавқулодда бу ҳолат уларни эсанкиратиб қуйган, мусулмон қўшини эса хеч кандай қаршиликка йўлиқмаганди. Маълум бир фурсат ўтиб, Самарканд аҳли секинаста уйларидан чиқиб, ғозийлар билан эҳтиёт ва ҳазир бўлиб муомала қила бошладилар. Кунлар ўтиши билан улар мусулмонларнинг ёмонлик истамасликларини ва уланинт «янги нав ғозийлар» эканини сеза бошладилар.
Ғозий қўшин кичикларга раҳм қилар, заифларга ёрдам кўрсатар, ёлғиз Илох ибодатига даъват этар, уларда уғрилик, қароқчилик ва қотилликдан асар ҳам йук эди. Балки тинчликни ва тартибни ҳимоя килишар, тижорат килганлар уларнинг омонатдорликларига гувоҳ бўлишар, алдов ё ёлғон, зулм ёки ҳийла ишлатишмас эди. Хуллас, улар юкорида айтганимиздек, «янги нав ғозийлар» эди.
Бир куни бозорда ёш самаркандлик билан мусулмон аскар ўртасида қаттиқ жанжал кўтарилди. Одамлар қўрқинч ва ҳадик билан йиғилишди. Улар ҳозир мусулмон қўшин ҳар томондан етиб келиб, ғозийларга қарши чиқадиганларга ибрат булиши учун бу йигитга умр бўйи эсидан чиқмайдиган «дарс» беришига шубҳа килишмас эди.
Усманов Абдусамад
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси