Яратилиш санаси 15.06.2024

ҚУРБОНЛИК ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.

Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир».

Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган.

Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.

Қурбонлик қилиш ҳур, балоғатга ёшига етган, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиш билан киради ва учинчи ҳайит кунининг қуёши ботиши билан чиқади. Фақат, қурбонликни ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошланади.

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, қўтос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам,         бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.

 

Муҳитдинов Алишер “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси.